[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт тест режимида ишламоқда

04.03.2015. “Шоҳруд”Акциядорлик жамияти халқ истеъмол товарлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган. Ҳозирда 176 нафар ишчи-ходим замонавий технология жиҳозлари туфайли меҳнатда юқори унумдорликка эришаётир.

Корхона маъмурияти ва касаба уюшма қўмитаси томонидан имзоланган 2014-2016 йилларга мўлжалланган жамоа шартномасига асосан бир қанча рағбатлантириш тадбирлари белгиланган. Жумладан, молиявий аҳвол ва соф фойдадан келиб чиқиб, ходимлар таътилга чиққанда соғлиғини тиклаши учун энг кам иш ҳақининг 6 баравари миқдорида моддий ёрдам берилади. Аёллар ва ёшлар учун белгиланган алоҳида имтиёзлар ҳам мавжуд.

 “Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Қонуннинг 23-моддасига биноан корхонамизда жамоатчилик асосида 5 кишидан иборат меҳнатни муҳофаза қилиш комиссия­си тузилган. Ушбу комиссия фаолияти иш режага биноан қуйидаги масалаларни амалга оширишда ҳисса қўшиб келаяпти:

– ишчи-ходимларни меҳнат муҳофазаси бўйича йўриқномалардан ўтказиш;

– ҳар бир ишчи, муҳандис ва раҳбар ходимлар хавфсизлик техникаси мажбуриятларини лавозим йўриқномаси доирасида бажаришига эришиш;

– ҳар бир технологик ускуналарнинг техник ҳолати, ишлаши, электр хавфсизлигини иш бошланишидан олдин кўздан кечириш;

– белгиланган муддатларда ­хавфсизлик техникаси йўриқномасидан ўтказиш;

– ишга яроқсиз асбоб-ускуналардан фойдаланмаслик;

– белгиланган муддатларда махсус кийим-бош ва шахсий ҳимоя воситалари билан таъминлаш;

– ёнғин хавфсизлиги ва меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича суҳбатдан ўтказиш.

Жамоа томонидан сайланган меҳнатни муҳофаза қилиш вакиллари жамоатчилик асосида фаолият кўрсатади. Ўтган йилда касаба уюшма қўмитасининг умумий йиғилишида меҳнатни муҳофаза қилиш масаласи цехлардаги меҳнатни муҳофаза қилиш вакиллари иштирокида атрофлича муҳокама қилинди.

“Ўзвиносаноат-холдинг” компания­си томонидан раҳбар ходимлар меҳнат муҳофазаси бўйича ўқитилиб, билими синовдан ўтказилди. Бундан ташқари, меҳнат муҳофазаси бўйича комиссия томонидан ишчи-ходимлар йиллик ўқитиш режасига биноан ўқитилиб, “Саноатгеоконтехназорат” мутахассиси иштирокида уларнинг билими синовдан ўтказилиб келинаяпти. Бу ўз самарасини бераяпти. Жумладан, кейинги 20 йилда жамоада ишлаб чиқариш билан боғлиқ бахтсиз ҳодиса рўй бермади. Ишлаб чиқариш цехларида меҳнатни муҳофаза қилиш ва хавфсизлик техникаси бўйича бурчаклар, баннерлар, айтиш мумкинки, ўзига хос муҳокама марказига айланган. Жамиятда меҳнатни муҳофаза қилиш масалалари бўйича 2014 йилда 34 млн. 421 минг сўм сарфланган эди. Бу йилда ушбу масалага эътибор янада кучайтирилади.