[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт тест режимида ишламоқда

11.03.2015. Қашқадарё вилояти касаба уюшма ташкилотлари бирлашмасининг 2014 йилдаги фаолияти якунлари ва 2015 йилдаги устувор йўналишларига бағишланган навбатдаги Х йиғилиши бўлиб ўтди. Унда бирлашма кенгаши раиси ҳисобот даври бўйича ташкилот фаолияти юзасидан маълумот берди.

Жумладан, ҳаракатдаги жамоа шартномалари ва келишувлари орқали 460 мингга яқин ишчи-ходимларнинг ижтимоий-иқтисодий манфаатлари қамраб олинган.

Ўтган йилда бирлашма кенгашининг меҳнатни муҳофаза қилиш бўлими мутахассислари ва жойлардаги меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича вакиллар томонидан 671 та корхона, ташкилот, муассасаларнинг иш фаолияти ўрганилиб, 5740 та меҳнат муҳофазасига оид қоидабузарликлар аниқланиб, аксарияти ўз вақтида бартараф этилганлиги алоҳида таъкидлаб ўтилди.

Йиғилишда Давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг вилоят бўйича масъул ташкилотчиси Исмат Очилов, Транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари касаба уюшмаси вилоят бирлашган қўмитаси раиси Боймурод Мейлиев, Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Китоб туман кенгаши раиси Пўлат Жуманазаров, Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси ўузор туман бирлашган қўмитаси раиси Эшпарда Ниёзов, Қашқадарё радио-телевизион узатиш маркази КУҚ раиси Ғофир Раҳмонов ва бошқалар сўзга чиқиб, ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришди.