[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт тест режимида ишламоқда

06.04.2015. Маълумки, 2011 йилдан бошлаб Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан ҳар икки йилда бир марта тизимдаги бошланғич касаба уюшма ташкилотлари ўртасида «Энг намунали бошланғич ташкилот» республика кўрик-танлови ўтказиб келинмоқда.

Бунинг натижасида корхона, ташкилот ва муассасаларда ходимларнинг ижтимоий-иқтисодий ва ҳуқуқий ҳимоясини таъминлаш,  уларга етарли меҳнат ва маиший шароитлар яратилиши, жамоа шартномаларида белгиланган имтиёзлардан барча ходимларнинг бирдек фойдаланишлари борасидаги амалий ишларга эътибор кучайди.

Ўтган давр мобайнида кўрик-танловда иштирок этиб, ғолиб бўлган бошланғич касаба уюшма ташкилотлари тегишли тармоқ касаба уюшмалари ҳамда Федерация Кенгаши томонидан муносиб тақдирланди. Улар тажрибасини оммалаштириш йўналишида тизимли ишлар амалга оширилди.

Мазкур кўрик-танловга барча бошланғич ташкилотларни кенг жалб этиш, кўрик-танлов барча босқичларининг юқори савияда ўтказилишини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 31 март куни Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши Раёсати қарори қабул қилиниб, «Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси тизимидаги бошланғич ташкилотлар ўртасида ўтказиладиган «Энг намунали бошланғич ташкилот» кўрик-танлови тўғрисида Низом»нинг янги таҳрири, кўрик-танловни ташкил этиш ва ўтказиш бўйича Республика комиссияси таркиби тасдиқланди.

Тасдиқланган Низомга мувофиқ, кўрик-танловнинг 1-босқичи жорий йилнинг апрель-май ойларида, 2-босқичи июнь ойида, 3-босқичи эса июль ойида тармоқ касаба уюшмалари органлари томонидан ўтказилади.

Кўрик-танловнинг якуний 4-босқичи – республика финал босқичи Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши томонидан ўтказилади ва ғолиблар муносиб тақдирланади.

Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши мамлакатимиздаги корхона, ташкилот ва муассасаларда фаолият кўрсатаётган барча боўланғич касаба уюшма ташкилотларини кўрик-танловда иштирок этишга ундайди.