06.04.2015. Мамлакатимизда спортнинг оммавийлигини ошириш, бу орқали соғлом турмуш тарзи барқарорлигини таъминлаш масаласига эътибор йил сайин ортиб бормоқда.
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши ҳам худди шу мақсадларда меҳнат жамоаларида тизимли ишларни амалга оширмоқда. Хусусан, корхона, ташкилот ва муассасаларда меҳнат қилаётган ходимлар ва уларнинг оила аъзолари ўртасида ҳар йили “KAСAБA-TУР” веломарафонини ўтказиш анъанага айланиб улгурди.
Мақсад – экологик мусаффо транспорт тури бўлган велосипед спортининг оммавийлигини ошириш, бу орқали турли соҳа ходимлари саломатлигини мусатаҳкамлашдир.
Куни кеча жорий йилги “KAСAБA-TУР” веломарафони старт олди. Мазкур мусобақалар тўрт босқичда ўтказилади. Жорий йилнинг апрель-май ойларида ўтказилувчи қуйи босқичларда 20 ёшдан 35 ёшгача ва 35 ёшдан юқори бўлган ёш тоифаларидаги ҳаваскор велоспортчилар қатнашадилар.
Айни кунда “KAСAБA-TУР” веломарафонинг корхона, ташкилот ва муассасалар миқёсидаги 1-босқичи қизғин давом этмоқда.