[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт тест режимида ишламоқда

16.05.2015. Жорий йилнинг 16 май куни Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши ташаббуси билан анъанавий равишда ташкил этиб келинаётган “Касаба – ТУР” ходимлар веломарафонининг Республика босқичи ўтказилди. Таъкидлаш зарурки, жорий йилда “Касаба – ТУР” веломарафони иштирокчилари сони ўтган йилга нисбатан 2 баробарга ортди. Яъни, “Саломатлик акцияси” тарзида ўтказилган мазкур веломарафонда 900 нафардан ортиқ меҳнаткашлар иштирок этдилар.

Корхона, ташкилот ва муассасаларда фаолият кўрсатаётган  ходимлар ва уларнинг оила аъзолари ўртасида соғлом турмуш тарзи барқарорлигини таъминлашга йўналтирилган “Касаба-ТУР” веломарафони тўрт босқичда ташкил этилиб, жорий йилнинг март-апрель ойларида веломарафоннинг қуйи босқичлари ўтказилди. Уларда Қорақалпоғистон Республикаси,  вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги 12594 та корхона, ташкилот ва муассасаларнинг 428 минг нафардан ортиқ ходимлари – ҳаваскор велоспортчилар қатнашдилар. Уларнинг 84 минг нафарини хотин-қизлар, 300 нафардан ортиғини меҳнат фахрийлари, ёши улуғ инсонлар ташкил этди.

“Касаба – ТУР” ходимлар веломарафонини ўтказишдан асосий мақсад – меҳнаткашлар ўртасида спортнинг оммавийлигини ошириш, меҳнат жамоаларида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш, бу орқали ходимлар ва уларнинг оила аъзолари саломатлигини мустаҳкамлашдир. Шунингдек, турли соҳа ходимлари ўртасида ўзаро дўстлик алоқаларини янада мустаҳкамлаш, уларнинг мазкур спорт турига бўлган қизиқишларини ошириш ҳамда экологик тоза транспорт турини оммалаштириш ҳам ташкилотчиларнинг диққат марказида бўлди.

Веломарафоннинг Республика босқичида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар босқичларида ғолиб бўлган меҳнаткашлар иштирок этдилар.

Иштирокчиларнинг ҳаракатланиши давомида веломарафон масофаси оралиғида таниқли спортчилар, санъаткорлар, ёш ижрочилар ва бадиий ҳаваскорлик дасталари, маданият ходимлари иштирокида соғлом турмуш тарзини тарғиб этишга қаратилган маданий тадбирлар ҳам ўтказилди. Қизғин ва дўстона беллашувлар остида ўтган мазкур спорт байрамига турли тармоқлар тизимидаги корхона, ташкилот ва муассасалар ходимлари, маҳаллалардаги аҳоли ҳамда ёшлар ҳам кенг жалб этилди.

Марафон мусобақаларида 20-35 ёшлилар, шунингдек, 35 ва ундан катта ёшдаги ҳаваскор велоспортчилар белгиланган пойга йўналишларини босиб ўтдилар. Мусобақаларга профессионал велоспорт усталарининг кўргазмали чиқишлари янада файз киритди. Нуфузли ҳакамлар ҳайъати томонидан ғолиблар аниқлангунга қадар спорт байрами иштирокчилари эътиборига таниқли санъаткорлар ва ёш ижрочилар, бадиий жамоаларнинг чиқишлари намойиш этилди.

“Касаба – ТУР” веломарафони якунлари бўйича эркаклар ва аёллар ўртасида ўтказилган мусобақаларда ғолиб бўлган ҳаваскор велоспортчилар ёш тоифалари бўйича 1-, 2- ва 3-ўринлар учун Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши томонидан таъсис этилган махсус диплом ва совғалар билан тақдирландилар.

Шунингдек, веломарафонда қўшимча номинациялар бўйича ҳам ғолиблар аниқланди. Хусусан, эркак ва аёллар ўртасида “Энг ёши улуғ пойгачи”, “Энг маҳоратли  пойгачи”, “Ғалабага бўлган интилиши учун”, “Энг ёш пойгачи”, “Энг фаол аёл пойгачи” номинациялари бўйича ғолиблар Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг рағбатлантирувчи мукофотларига сазовор бўлдилар.

Энг муҳими барча иштирокчилар соғлом рақобат муҳитида велоспорт бўйича ўз маҳоратларини кўрсатибгина қолмай, касб йўналишлари бўйича тажриба алмашиб, ўзлари фаолият кўрсатаётган корхона, ташкилот ва муассасада ходимлар спортини янада ривожлантириш бўйича фикр ва мулоҳазалар билан ўртоқлашиш имконига ҳам эга бўлдилар.

Асосий номинациялар бўйича ғолиблари: 

Ф.И.Ш Раками Вилоят номи ва тугилган жойи Иш жойи
ЭНГ ЁШИ УЛУҒ ПОЙГАЧИ
1. Яхёев Тўрақул 103 САМАРҚАНД ВИЛОЯТИ

1952 йил Самарқанд шаҳри

 Мактаби ўқитувчиси
2. Атоева         Зинаида

Рухиллоевна

133 БУХОРО ВИЛОЯТИ

1964 йил Ромитан тумани

Ромитан туманидаги                         12 – сон умумтаълим мактаби
ЭНГ МАҲОРАТЛИ ПОЙГАЧИ
1. Даулетбаев  Пана Абатбаевич 1 ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

1993 йил

 Нукус шаҳри

Нукус шаҳри   № 47 сонли болалар боғчаси техник ходими
2. Кравченко Ольга 160 ФАРҒОНА ВИЛОЯТИ

1976 йил

Фарғона шаҳри

Фарғона азот АЖ ишчиси
ҒАЛАБАГА БЎЛГАН ИНТИЛИШИ УЧУН
1. Пушпов Сардор   ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТИ
2. Есентурлиева Амангул  Нуртазаевна 44 ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

1980 йил

Хужайли тумани

Хўжайли тумани №52 сонли умумлаълим мактаби техник ходими
ЭНГ ЁШ ПОЙГАЧИ
1. Раджапов Бектемир   ХОРАЗМ

ВИЛОЯТИ

Раджапов Бектемир
2. Эргашева Ойгул 48 АНДИЖОН

ВИЛОЯТИ

1994 йил   Избоскан тумани

Избоскан тумани                            19-умумтаълим мактаби,

жисмоний тарбия ўқитувчиси

ЭНГ ФАОЛ  АЁЛ   ПОЙГАЧИ
1. Кучкарова Шохиста   ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ  

Ўринлар бўйича ғолиблар:

 

3-ўрин совриндорлари 

Ф.И.Ш Раками Вилоят номи Иш жойи
20-35 ёшгача бўлган тоифа бўйича
1. Халимов Азиз Рустамович 10 ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТИ

1989 йил   Жиззах тумани

Жиззах шахар якка тартибда фаолият юритувчи тадбиркор
2. Тиловова Райҳон

Нормуродовна

82 ҚАШҚАДАРЁ

ВИЛОЯТИ

1986 йил

Косон тумани

Косон туман ХТМФМТ ва             ТЭ бўлимига қарашли                   21-умумий ўрта таълим мактаби ўқитувчиси
 35 ёшгадан юқори бўлган тоифа бўйича
1. Шахобиддинов Фазлиддин 98 НАМАНГАН

ВИЛОЯТИ

1976 йил Наманган тумани

Наманган т. “Тола текстил” МЧЖ
2. Ахмедова Мухайё   ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ

 

2-ўрин совриндорлари

Ф.И.Ш Вилоят номи Иш жойи
20-35 ёшгача бўлган тоифа бўйича
1. Юлдашев Мансур 6 АНДИЖОН ВИЛОЯТИ

  1991 йил   Андижон шаҳри

Андижон автомобиль йўл қурилиш касб хунар коллежи, таълим устаси
2. Низомова Зулфия 58 НАВОИЙ

ВИЛОЯТИ

1994 йил

Кармана тумани

Кармана тумани Тиббиёт бирлашмаси болалар бўлими хамшираси
 35 ёшгадан юқори бўлган тоифа бўйича
1. Бордошенко Георгий 118 ФАРҒОНА

ВИЛОЯТИ

1958 йил

Фарғона шаҳри

Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи ШУК 32-цех ИИБ мухандис
2. Железнова Светлана  Викторовна 127 ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

1981 йил Тошкент шаҳри

Нукус шаҳри  спорт коллежи ўқитувчиси

 

1-ўрин совриндорлари

 

Ф.И.Ш Раками Вилоят номи Иш жойи
20-35 ёшгача бўлган тоифа бўйича
1. Абидов Темур 4  АНДИЖОН ВИЛОЯТИ

1987 йил   Андижон шаҳри

Андижон шаҳар “Овчи” хусусий корхонаси, авто пайвандчиси
2. Лукиенко Ирина Владимировна 70 ТОШКЕНТ ШАҲРИ

1983 йил 

  Сирғали тумани

35- болалар ва ўсмирлар спорт мактабида ўқитувчи
 35 ёшгадан юқори бўлган тоифа бўйича
1. Ларин Игорь Александрович 117 ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ

1970 йил

Чирчиқ шаҳар

Чирчиқ шаҳридаги
9-умумий ўрта таълим мактаби ўқитувчиси
2. Чиганова Галина  Владимировна 154 ТОШКЕНТ ШАҲРИ

1973 йил 

  Юнусобод тумани

246- мактабда ўқитувчи

 “КАСАБА-ТУР” КУБОГИ СОВРИНДОРИ: Умумжамоа хисобида Тошкент шахар жамоаси кубок сохиби бўлди

            Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши Матбуот хизмати