09.06.2015. Ўзбекистон авиаходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши масъуллигида “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпаниясининг “Термиз” ҳалқаро аэропортида “Энг фаол ёш авиаходим” танловининг биринчи босқичи ўтказилди.
Унда корхонада фаолият кўрсатаётган ёш мутахассислар иштирок этдилар.
Танлов натижаларига кўра 1-ўринни Ташувларни ташкиллаштириш хизматининг марказлаштириш бўйича деспетчери Фарҳод Норгучев қўлга киритди. Мазкур хизмат агенти Зарина Амбаркулова 2-ўринга, Перрон техника бригадаси авиамеханиги Файзулло Туранов 3-ўринга лойиқ деб топилди.
Танлов ғолиблари ва совриндорлар аэропорт касаба уюшма қўмитаси дипломлари ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.