06.08.2015. Жорий йилнинг 21-22 август кунлари Тошкент шаҳрида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши томонидан вазирликлар ва идоралар ходимлари ўртасида спортнинг мини футбол тури бўйича Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши кубоги учун Республика мусобақаси ўтказилади.
Мазкур спор байрамидан кўзланган мақсад – соғлом турмуш тарзини тарғиботини кучайтириш, вазирлик ва идоралар ходимлари мисолида барчани жисмоний фаолликни оширишга ҳамда жисмоний тарбияни кун тартибимизнинг ажралмас қисмига айлантиришдир. Ҳаёт ва фаолиятга бундай ёндошув касб касалликларидан самарали ҳимояланиш ва спортнинг оммавийлигини ошириш имконини беради.
Эслатиб ўтамиз, Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши кубоги учун ўтказилаётган мини футбол мусобақаларида мамлакатимизда фаолият кўрсатаётган 15 та вазирлик ва 7 та жамоат ташкилоти ходимлари ўзаро куч синашадилар.
СПОРТГА ОШНОЛИК – САЛОМАТЛИК ГАРОВИДИР!
Пресс-служба Совета Федерации профсоюзов Узбекистана