[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт тест режимида ишламоқда

17.08.2015. Мамлакатимиз Мустақиллигининг 24 йиллиги олдидан Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан диёримизнинг ҳар бир ҳудудида “Бетакроримсан, ягонасан, она Ватаним – Ўзбекистоним!” ғоясини ўзида мужассам этган маданий-маънавий тадбирлар дастури ўтказилмоқда.

Ана шундай тадбирлардан бири Сурхондарё вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси томонидан Денов тоғ-кон металлургия саноати касб-ҳунар коллежида ўтказилди.

Тадбирда ўтган давр мобайнида мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар натижаси, қўлга киритилаётган улкан ютуқларимизнинг туб моҳияти ва аҳамияти бутун дунё томонидан тан олинаётганлиги, мамлакатимизнинг иқтисодиёти энг тез ривожланаётган давлатлар қаторидан ўрин олганлиги алоҳида таъкидланди. “Кексаларни эъзозлаш йили” Давлат дастури доирасида Термиз шаҳри ва Денов туманларидаги ёлғиз ва ижтимоий ҳимояталаб кексалар яшаётган 71 та оилага Касаба уюшмалари Федерацияси томонидан кир ювиш машиналари, чангютгич, электр печи, микротўлқинли печ каби электр-маиший техника жиҳозлари топширилди.
Шу куни тадбир ташкилотчилари томонидан Сариосиё туманидаги аёллар “Мурувват” уйига ташриф буюрилиб, муассасага жами 4,5 млн. сўмлик электр маиший техника жиҳозлари ҳадя этилди.