14.09.2015. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг “Корхона, ташкилот ва муассасаларда ходимлар гимнастикасини ташкил этиш тўғрисида”ги Раёсат қарори ижроси юзасидан Республика миқёсида, хусусан, Тошкент вилоятидаги қатор корхона ва ташкилотларда ходимлар гимнастикаси жорий этилган.
Жумладан, Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Чирчиқ шаҳар кенгаши таркибидаги бошланғич касаба уюшма ташкилотлари томонидан ходимлар саломатлигини мустаҳкамлаш, меҳнат самарадорлиги ва фойдали иш коэффициентини ошириш мақсадида меҳнат жамоаларида мунтазам равишда ходимлар гимнастикаси ўтказилиб келинмоқда.
Бу борада тумандаги 39-мактабгача таълим муассасасида олиб борилаётган ишлар фикримиз далилидир. Ушбу масканда ходимлар мунтазам равишда мусиқа садолари остида фойдали гимнастик машқлар мажмуи билан шуғулланиб келмоқдалар. Машқларнинг тиббиёт ходими ва спорт бўйича йўриқчи назоратида бажарилаётгани ходимлар гимнастикаси самарасини янада оширмоқда. Бу ўз навбатида тарбиячиларнинг фарзандларимизга тетик ва толиқмай тарбия бериш имкониятини оширмоқда.