22.09.2015. Яқинда Ғузор туманида 60 нафар фахрий педагогни нафақага кузатиш муносабати билан уларга қимматбаҳо совғалар топширилди. Шунингдек, 50 нафар кекса ўқитувчининг Бухоро шаҳрига саёҳати ташкил этилди.
— Фахрийларга ҳар қанча эъзоз оз. Чунки улар ёшлар таълим-тарбияси йўлида фидойилик кўрсатиб, ватанга хизмат қилишнинг намунасига айланган заҳматкаш замондошларимиздир. Режамиздан фахрийлар билан учрашувлар, давра суҳбатлари, бугуннинг нафасини ўзида акс эттирувчи долзарб масалаларга бағишланган “Маънавият соатлари” ўтказиш каби тадбирлар ҳам ўрин олган, — деди таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Ғузор туман кенгаши раиси Эшпарда Ниёзов.