[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт тест режимида ишламоқда

22.09.2015. Андижон вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари Бирлашмаси томонидан     бирлашма соврини учун шахмат-шашка турнири ўтказилди.

Унда 250 нафардан ортиқ ходимлар иштирок этди.

Шашка бўйича аёллар ўртасида I-ўринни Олтинкўл туманидан Дилфуза Шодмонова, II- ўринни Андижон шаҳридан Насиба Тўрақулова,  III-ўринни Избоскан туманидан Одашхон Расулова эгаллади.

Шашка бўйича эркаклар ўртасида ўтказилган мусобақаларда Музаффар Азимхўжаев,  Козимжон Турғунов, Абдулҳамид Сулаймонов пешқадам бўлиб, совринли ўринларни қўлга киритдилар.

Спортнинг шахмат тури бўйича баҳслар ҳам ниҳоятда қизғин ўтди. Ақл гимнастикаси мусобақасида Хабибулло Расулов, Неъматжон Аҳмедов, Бобирмирзо Долимовлар ўз маҳоратларини кўрсатиб, ғолиб бўлдилар.

Турнирда шунингдек, “Энг кекса иштирокчи” номинацияси бўйича ғолиб аниқланиб, муносиб тақдирланди.