[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт тест режимида ишламоқда

08.10.2015. 2015 йилнинг 29-30  сентябрь кунлари Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши вакили Озарбайжон давлатининг Баку шаҳрида “Касаба уюшмалари ривожланиши йўлида янгича ёндашувлар. Коммуникацион аспект” мавзусида ташкил этилган субминтақавий конференцияда иштирок этди.

Халқаро касаба уюшмалари Конфедерацияси Умумевропа минтақавий кенгаши томонидан ташкил этилган мазкур анжуманда ёшларнинг ижтимоий ҳимояси ва бандлигини таъминлашга қаратилган масалалар муҳокама этилди. Иштирокчилар ушбу соҳада тажриба алмашдилар.

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши вакили ёшларнинг ижтимоий ҳимояси ҳамда бандлигини таъминлаш борасида Ўзбекистонда олиб борилаётган тизимли ишлар, ёш мутахассисларнинг ижтимоий-иқтисодий манфаатлари ҳимоясини кучайтириш борасида мамлакат касаба уюшмалари томонидан амалга оширилаётган тадбирлар тўғрисида маъруза қилди.

Конференциянинг иккинчи куни ахборотларнинг янада самарали ҳаракатланишида касаба уюшмалари ташкилий тузилмасидан фойдаланиш, шунингдек, халқаро аспектда касаба уюшма ёшлари учун ўзаро ахборот алмашинуви имкониятлари масалалари муҳокама этилди. Иштиокчилар учрашувларни видеоконференция кўринишида ўтказиш, тармоқ касаба уюшмалари ўртасида алоқаларни кучайтириш таклифини илгари сурдилар.

Субминтақавий Конференция ишида Беларус, Россия, Украина, Грузия, Қозоғистон касаба уюшмалари марказлари вакиллари иштирок этдилар.