[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт тест режимида ишламоқда

09.10.2015. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси вакили 2015 йилнинг 1-2 октябр кунлари Москва шаҳрида «Чарчаш синдроми – XXI аср муаммоси: уни тиббий, психологик ва педагогик амалиётда коррекция йўллари» мавзусида ўтказилган халқаро конференцияда иштирок этди.

Москва касаба уюшмалари Федерациясининг ўқув-тадқиқот маркази ва Австриянинг таълим, касбга йўналтириш ва реабилитация холдинги (BBRZ GRUPPE) ҳамкорлигида ташкил этилган мазкур анжуманда дунё миқёсида касбдаги стрессларнинг олдини олиш, касбий стрессга учраган ходимларнинг саломатлигини тиклаш ва касбий малакасини ошириш масалалари муҳокама этилди.

Тадбирда Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти касбдаги (профессионал) стрессни «XXI аср касаллиги» сифатида баҳолагани, унинг турли касбларда учраши таъкидланди. Халқаро меҳнат ташкилоти таҳлилларига кўра, касбий стрессга учраган ишловчиларнинг соғлиғини тиклаш ҳамда касбий малакасини оширишга йўналтирилаётган маблағлар ҳажми йил сайин ўсаётгани қайд этилди.

Тадбирда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Ўқув маркази директори Улуғбек Тошкенбоев мамлакатимизда касб касалликларининг олдини олиш йўналишидаги тажриба билан ўртоқлашди. Хусусан, у ўз чиқишида тараққиётнинг «ўзбек модели» самарадорлиги хусусида сўзлаб, бунда ижтимоий шерикликнинг имкониятлари ва фуқаролик жамияти институтларининг ўрни беқиёс эканлигини таъкидлади.

Анжуман доирасида Москва касаба уюшмалари Федерациясининг ўқув-тадқиқот маркази ҳамда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси ўқув маркази ўртасида касаба уюшмалари мутахассисларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш борасидаги ҳамкорлик ҳақида келишиб олинди.