[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт тест режимида ишламоқда

14.10.2015. 2015 йилнинг 12 октябрь куни Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясида Касаба уюшмалари Федерацияси раҳбариятининг Халқаро меҳнат ташкилоти (ХМТ) делегацияси билан учрашуви бўлиб ўтди.

Унда ХМТ вакиллари – Халқаро меҳнат бюроси бош директорининг махсус маслаҳатчиси Кари Тапиола, болалар меҳнати бўйича катта эксперт Снежана Бедалли, Муносиб меҳнат бўйича мамлакат дастурини амалга ошириш лойиҳаси бош техник маслаҳатчиси Харри Талига, техник масалалар бўйича бош маслаҳатчи Стивен МакКлеллэнд, Муносиб меҳнат бўйича мамлакат дастурини амалга ошириш лойиҳаси мутахассиси Анастасия Дубова ҳамда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг ижтимоий ҳамкорлари иштирок этдилар.

ХМТ вакиллари Ўзбекистонда Муносиб меҳнат бўйича мамлакат дастури доирасида олиб борилаётган ишлар ва уларнинг натижалари тўғрисида батафсил таништирилди. Мамлакатда миллий ва халқаро меҳнат стандартларини, шу жумладан, ХМТ Конвенцияларини татбиқ этиш бўйича амалга оширилаётган тизимли ишлар, шунингдек, мазкур йўналишдаги кенг тарғибот ишлари ва Касаба уюшмалари Федерациясининг Юридик клиникаси негизида аҳоли билан қайта алоқа механизмининг йўлга қўйилгани Ўзбекистоннинг халқаро мажбуриятларига нисбатан очиқлиги ва хайрихоҳлигини кўрсатиши таъкидланди.

Учрашув давомида муносиб меҳнат компонентлари ҳамда Ўзбекистоннинг ХМТ ва Жаҳон банки билан ҳамкорлигини янада такомилаштириш масалалари ҳам муҳокама этилди.

Учрашув якунига кўра ХМТнинг ижтимоий-меҳнат соҳасидаги Конвенцияларини амалга ошириш механизмларини янада такомиллаштириш мақсадида мутахассислар учун давра суҳбатини ташкил этиш тўғрисида келишиб олинди.

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Матбуот хизмати