[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт тест режимида ишламоқда

20.10.2015. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан “Кексаларни эъзозлаш йили” Давлат дастурини ҳаётга татбиқ этиш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, жорий йилнинг ўтган 9 ойи давомида 3 минг нафар 1941-1945 йиллардаги уруш қатнашчиларининг ҳар бирига 300 минг сўмдан жами 900 млн. сўм пул мукофоти манзилли  етказилди.

Касаба уюшмалари ва иш берувчилар ижтимоий шериклигида 34 минг 761 нафар кекса кишиларга жами 5 млрд. 559 млн. 100 минг сўмлик озиқ-овқат маҳсулотлари, дори-дармонлар, уй-жойни таъмирлаш, коммунал хизматларга ҳақ тўлаш кўринишидаги ижтимоий кўмак берилди.

Касаба уюшмалари Федерацияси томонидан республикамизнинг барча ҳудудларидаги “Саховат” ва “Мурувват” уйларини моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш мақсадларига 96 млн. 500 минг сўм маблағ йўналтирилди.

Касаба уюшмалари тизимидаги 15 та санаторийда 1941-1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийларини давлат бюджети ҳисобидан бепул соғломлаштиришни ташкил этиш бўйича барча ташкилий ишлар амалга оширилди.

Хусусан, тизимдаги санаторийларда 18 млрд. 788 млн. 600 минг сўмлик қурилиш, реконструкция ва капитал таъмирлаш ишлари амалга оширилиб, уларда “Уруш ва меҳнат фронти қатнашчилари” бўлинмалари ташкил этилди ҳамда
4 минг нафарга яқин уруш ва меҳнат фронти иштирокчиларининг сифатли соғломлаштирилиши таъминланди.

Бунга қўшимча равишда касаба уюшмалари омонидан 1 минг 383 нафар ишловчи кексалар ва 3 минг 35 нафар меҳнат фахрийлари бепул, 2 минг 923 нафар пенсионерлар фарзандларининг иш жойларидан имтиёзли йўлланмалар билан таъминланиб, саломатликлари мустаҳкамланди. Ушбу мақсадларга 5 млрд. 617 млн. сўмдан зиёд маблағ йўналтирилди.

Касаба уюшмлари тизимидаги санаторийлар атрофида жойлашган маҳаллаларда яшовчи 1 минг 380 нафар кексалар ташхисдан ўтказилиб, амбулатор соғломлаштириш муолажалари блан қамраб олинди.

Касаба уюшмалари Федерацияси томонидан ҳар бир ҳудуддан 45 нафардан жами 630 нафар  кекса  ва  ногиронларга  362  млн. 760 минг сўмлик ногиронлик аравачалари, ёрдамчи реабилитация воситалари, шу жумладан, эшитиш аппарати, шунингдек, глюкометр, танометр тақдим этилди.

Корхона, ташкилот ва муассасаларда амал қилаётган Жамоа шартномалари орқали жами 65 минг 129 нафар пенсия ёшидаги ва  пенсияга чиқиш арафасидаги шахсларга ҳамда ишламайдиган пенсионерларга юбилей саналари муносабати билан 19 млрд. 540 млн. сўмликдан зиёд совғалар ва моддий ёрдам кўрсатилди.

Касаба уюшмалари томонидан 2 минг 950 нафар отахон ва онахонларнинг турмуши даражасини оширишга муносиб ҳисса қўшиш мақсадида улар 1 млрд. 500 млн. сўмлик электр-маиший техника жиҳозлари билан таъминланди.

3 минг 409 нафар кекса авлод вакилларининг Бухоро, Самарқанд, Хива, Тошкент, Шахрисабз, Термиз шаҳарларига саёҳатлари уюштирилди. Шунингдек, 4 минг 918 нафари отахон ва онахонларнинг театр, концерт ва бошка маданий тадбирларга ташрифи ташкил этилди.

Барча меҳнат жамоаларида уруш ва меҳнат фахрийлари иштирокида “Сиз доим эъзоздасиз”, “Қариси бор уйнинг париси бор”, “Кексаларни ардоқлаган юрт”, “Фахрийлар – фахримиз”, “Касбим – фахрим” мавзуларида маънавий-маърифий тадбирлар, давра суҳбатлари ва учрашувлар ташкил этилди.

Дастур тадбирлари ижроси учун 9 ойлик якуни бўйича жами 52 млрд. 923 млн. 200 минг сўм маблағ сарф этилди.