25.11.2015. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши Ўқув марказида жорий йилнинг 24 ноябридан Халқаро Меҳнат Ташкилотининг Шарқий Европа ва Марказий Осиё давлатлари учун минтақавий Бюроси техник кўмагидаги «Касаба уюшмалари ўқитувчи-тренерларини тайёрлаш» лойиҳаси доирасида ҳафталик ўқув-семинар бошланди.
Мазкур ўқув-семинарда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, тармоқ касаба уюшмалари Республика кенгашлари ҳамда ҳудудий касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаларида фаолият юритаётган 35 нафар мутахассислар иштирок этмоқда.
Ўқув-семинар Халқаро Меҳнат Ташкилоти эксперти Всеволод Барбанеагра томонидан олиб борилмоқда.