[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт тест режимида ишламоқда

26.11.2015. Мамлакатимизда Давлатимиз раҳбари раҳнамолигида кексаларни эъзозлаш, улар кўнглини кўтариш, ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, улар ҳаёти сифати ва турмуши даражасини янада ошириш йўлида тизимли ишлар амалга оширилмоқда. “Кексаларни эъзозлаш йили” Давлат дастури бу борадаги ишлар сифати ва самарадорлигини юқори босқичга кўтарди.

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси ҳам мазкур йўналишлардаги эзгу ишларга муносиб ҳисса қўшиб келмоқда. Хусусан, касаба уюшмалари тизимидаги санаторийларида уруш ва меҳнат фронти фахрийларини соғломлаштириш учун барча шарт-шароитлар яратилиб, бугунги кунга қадар 4,5 минг нафарга яқин уруш ва меҳнат фронти фахрийлари соғломлаштирилди.

Тизимдаги барча санаторийларда уруш ва меҳнат фронти фахрийлари учун таниқли ёзувчилар, кино ва театр актёрлари билан учрашувлар ҳамда санъат усталари иштирокида маданий-маърифий тадбирлар уюштирилмоқда. Фахрийлар яратилган шарт-шароитлар, айниқса уларга бўлган эътибордан мамнунлар.