30.11.2015. Аввал хабар қилганимиздек, Касаба уюшмалари Федерацияси Ўқув марказида Халқаро Меҳнат ташкилоти ва Ўзбекистон Республикаси ўртасида имзоланган Муносиб меҳнат дастурида кўзда тутилган Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси учун ўқитувчи-тренерларни тайёрлаш лойиҳаси доирасидаги дастлабки семинар бўлиб ўтди.
Семинар машғулотлари ўқитувчи-тренерларни тайёрлаш соҳасида катта тажрибага эга бўлган Халқаро Меҳнат Ташкилоти эксперти В.Барбанеагрэ ва Молдова агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси раиси ўринбосари Л.Палийлар томонидан ўтказилди. Машғулотларда 35 нафар Ўзбекистон касаба уюшмалари мутахассисларидан иборат тингловчилар иштирок этдилар.
Лойиҳанинг мақсади – касаба уюшма ходимлари орасидан амалий ўқув курсларини ишлаб чиқиш ва ўтказиш маҳоратига эга бўлган, машғулотларда таълимнинг энг замонавий ва янги усул ҳамда шаклларидан фойдалана оладиган ўқитувчи-тренерларни тайёрлашдан иборат.
Лойиҳа ХМТнинг Шарқий Европа ва Марказий Осиё давлатлари учун Бюросининг техник кўмагида амалга оширилмоқда.