[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт тест режимида ишламоқда

02.12.2015. Жойларда касаба уюшма ташкилотлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 23 йиллиги бағишланган маданий-маърифий ва спорт тадбирлари давом этмоқда.

Сирдарё вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари томонидан ўтказилган «Спорт – саломатлик гарови» спартакиадаси  шу турдаги тадбирлардан бири бўлди.

Тадбирда асосий эътибор корхона, ташкилот ва муассасаларда фаолият кўрсатаётган ходимлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш,  уларни спортнинг оммавий турларига кенг жалб этиш орқали саломатлигини мустаҳкамлаш, турли касб касалликларининг олдини олишга қаратилди.

Спартакиаданинг   шаҳар-туман босқичларида 200 нафарга яқин жамоаларда бир ярим мингдан ортиқ  ҳаваскор спортчилар   иштирок этди. Якуний босқич Гулистон шаҳридаги “Алпомиш” спорт  мажмуасида ўтказилди ва унда 110 дан ортиқ жамоалар спортнинг 5 тури бўйича ўзаро беллашдилар.

Қизғин ўтган мусобақаларда вилоят Ички ишлар бошқармаси тиббиёт бўлими, «Қишлоққурилишбанк»нинг вилоят филиали ҳамда вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси жамоаларининг қўли баланд келди.

Спортнинг волейбол  тури бўйича ўтган қизғин беллашувларда вилоят ИИБга қарашли 15-мактабгача таълим муассасасининг аёллар жамоаси, шахмат бўйича кечган қизғин мусобақаларда вилоят тиббиёт бўлими ходимлари, «Халқ банки» вилоят филиали ишчиси М.Жўраева, вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси ходими З.Ҳайдаровалар устун бўлдилар.

Худди шу тур бўйича эркаклар мусобақасида АТ «Қишлоққурилишбанк», 9252-ҳарбий қисм ва тиббиёт бирлашмаси ходимлари ғолиб бўлдилар.

Спартакиадада шунингдек, турли соҳа ходимлари спортнинг шашка, стол тенниси, баскетбол турлари бўйича ҳам мусобақалашдилар.

Мусобақаларида иштирок этган энг ёши улуғ иштирокчилар ва мусобақа ғолиблари касаба уюшма бирлашмаси совғалари билан рағбатлантирилдилар.