25.12.2015. Инсонларга меҳр ва шодлик улашиб яшаш ҳар бир инсонга хос фазилат.
Шу маънода республикамизда ўтказилаётган меҳр-мурувват ойлигида республика касаба уюшмалари томонидан ҳам бир қатор хайрли ишлар амалга оширилди.
Хусусан, барча бўғиндаги касаба уюшма ташкилотларида “3 декабрь – Халқаро ногиронлар куни”га бағишланган оммавий-маданий, спорт ва хайрия тадбирлари ташкил этилди. Ногиронлар холидан хабар олиш, “Касаба уюшмалари – болаларга” акцияси доирасида болалар махсус мактаб-интернатларига ҳомийлик ёрдами кўрсатилишига алоҳида эътибор қаратилди. Корхона, ташкилот ва муассасаларда ишлаётган ногиронлар моддий қўллаб-қувватланди.
Жумладан, “3 декабрь – Халқаро ногиронлар куни”га бағишланган республика тадбирида 60 нафар ногиронга Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши томонидан 9,5 млн. сўмлик совғалар топширилди. Шунингдек, Ўзбекистон “VETERAN” жангчи-фахрийлар ва ногиронлар бирлашмасига 1,0 млн. сўмлик, Тошкент имконияти чекланган шахслар учун ихтисослашган саноат касб-ҳунар коллежига 3,0 млн. сўмлик ҳомийлик ёрдами кўрсатилди.
Касаба уюшмалари томонидан республиканинг турли ҳудудларидаги 36 та махсус мактаб-интернатга, 9 та ихтисослаштирилган касб-ҳунар коллежига, 5 та “Меҳрибонлик” уйларига қарийб 37 млн. сўмлик, 4 та “Саховат” ва “Мурувват” уйига 2 млн. 750 минг сўмлик ҳомийлик ёрдами кўрсатилди.
2 030 нафар жисмоний имконияти чекланган шахсларга 191 млн. сўмлик моддий ёрдам кўрсатилди.
Жумладан, Қорақалпоғистон Республикаси касаба уюшма ташкилотлари томонидан мактаб-интернати тарбияланувчиларига ҳомийлик ёрдами кўрсатилиб,
136 нафар ногиронга совғалар ва озиқ-овқат маҳсулотлари берилди.
Андижон вилояти касаба уюшма ташкилотлари томонидан 11 та махсус мактаб-интернатга 3,8 млн. сўмлик ҳомийлик ёрдами кўрсатилди. Корхона, ташкилотларда меҳғнат қилаётган ишчи-хизматчиларнинг 150 нафар болаликдан ногирон фарзандлари холидан хабар олинди. 67 нафар жисмоний исконияти чекланган инсон турли кўринишдаги ижтимоий кўмак тадбирларидан баҳраманд бўлди.
Бухоро вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари томонидан махсус мактаб-интернатда ва ихтисослаштирилган касб-ҳунар коллежларида таълим олаётган жисмоний имконияти чекланган болалар, Бухоро шаҳридаги аёллар ва Қоракўл туманидаги эркаклар “Мурувват” уйлари моддий ва маънавий қўллаб-қувватланди. 252 нафар жисмоний имконияти чекланган ходимга ижтимоий кўмак кўрсатилди.
Жиззах вилояти касаба уюшма ташкилотлари томонидан махсус мактаб-интернатга бадиий адабиётлар тақдим этилди. Ғаллаорол туманининг Маржонбулоқ шаҳарчасида жойлашган “Қариялар ва ногиронлар уйи”га ҳомийлик ёрдами, 100 нафар кўзи ожизларга озиқ-овқат маҳсулотлари, 60 нафар ёлғиз қариялар ҳамда меҳнат фахрийларига моддий ёрдам кўрсатилди.
Навоий вилояти касаба уюшма ташкилотлари 3 та махсус мактаб-интернатга байрам совғаларини топширдилар.
Наманган вилоятида 12 та болалар махсус интернати, биттадан “Меҳрибонлик”, “Саховат” ва “Мурувват” уйлари касаба уюшмалари томонидан жами 13,6 млн. сўмлик қўллаб-қувватланди.
Самарқанд вилояти касаба уюшмалари томонидан “Меҳрибонлик” уйига, турли соҳаларда меҳнат қилаётган 85 нафар жисмоний имконияти чекланган кишига 4 млн. сўмликдан зиёд совғалар ва озиқ-овқат масулотлари берилди.
Сирдарё вилоятида Гулистон шаҳридаги Болалар шаҳарчаси ва мактаб-интернатги, 50 нафар ногирон инсонлар моддий ва маънавий қўллаб-қувватланди.
Сурхондарё вилоятида Термиз шаҳридаги 12-сон “Меҳрибонлик уйи” тарбияланувчилари учун маданий тадбир ташкил этилди, Шўрчи туманидаги вилоят кўзи ожиз ва заиф кўрувчи болаларга ихтисослашган махсус мактаб-интернатига ҳомийлик ёрдами кўрсатилди. Шунингдек, 340 нафар ишлаётган ногиронларга озиқ-овқат маҳсулотлари берилди.
Тошкент шаҳар касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси кенгаши томонидан пойтахтдаги махсус мактаб-интернат, ихтисослаштиришган касб-ҳунар коллежига хомийлик ёрдами кўрсатилди. Ўзбекистон “VETERAN” жангчи фахрий ва ногиронлар бирлашмаси Тошкент шаҳар бўлимига, 10 нафар жангчи (ампутант) фахрийларга совғалар тақдим этилди.
Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳридаги 15-сонли Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари учун ташкил этилган маданий-маърифий тадбир доирасида уларга байрам совғалари топширилди. Вилоят кўзи ожизлар жамияти ва Ногиронлар жамиятига 8 млн. сўмлик ҳомийлик ёрдами ҳамда 263 нафар эҳтиёжманд шахсларга 30,5 млн. сўмлик ёрдам кўрсатилди.
Хоразм вилоят касаба уюшма ташкилотлари томонидан бемор инсонлар холидан хабар олиниб, Ногиронлар учун реабилитация марказида даволанаётганларга хомийлик ёрдами кўрсатилди. Урганч шаҳридаги 96-сонли имконияти чекланган болалар мактаб-интернати ва 1 та “Мурувват” ногирон болалар уйи, 92 нафар ногиронга ҳам эътибор кўрсатилиб, моддий қўллаб-қувватланди.
Қашқадарё вилоят касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси кенгаши томонидан махсус мактаб-интернатга ва “Меҳрибонлик” уйига, 136 нафар жисмоний имконияти чекланган инсонга, 362 нафар ишловчи ногиронга турли кўринишдаги ижтимоий кўмак кўрсатилди.
Меҳр-мурувват ойлиги доирасидаги тадбирлар давом этмоқда.