09.01.2016. Жорий йилнинг 9 январь куни Термиз шаҳар “Истиқлол” ресторанида Сурхондарё вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши томонидан 14 январь Ватан ҳимоячилари куни байрами муносабати билан “Касаба уюшмалари – харбийларга” акцияси доирасида тадбир ўтказилди.
Тадбир давомида 10 нафар илғор ҳарбий аёлларга касаба уюшмаларининг совғалари топширилиб, Ўзбекистон Республикасининг суверенитети ва мустақиллигини ҳимоя қилиш йўлида хизмат бурчини бажариш вақтида ҳалок бўлган 14 нафар харбий хизматчиларнинг оилаларига манзилли ёрдам кўрсатилди.