[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт тест режимида ишламоқда

12.01.2016. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан Қуролли Кучларимиз сафларида мардонавор хизмат қилаётган Ватан ҳимоячиларини, ҳарбий оилаларни шарафлаш ва ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 9 декабрдаги «Ватан ҳимоячилари куни байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида»ги Фармойиши ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан  тадбирлар дастури ишлаб чиқилиб, амалга оширилмоқда.

Мазкур дастурдан мамлакатимиз хавфсизлиги ва сарҳадларимиз даҳлсизлиги, тинч ва осуда ҳаётимиз йўлида хизмат қилаётган ҳарбийлар ва уларнинг оила аъзоларини рағбатлантириш, хизматда ўрнак кўрсатаётган аскарлар, сержантлар, зобитлар ва ҳарбий оилаларни шарафлаш тадбирлари ўрин олган. Дастурнинг аҳамиятли томони шундаки, эл-юртимиз тинчлиги ва осойишталигини таъминлаш йўлида сидқидилдан хизмат қилаётган аскар ва зобитларга касаба уюшмалари томонидан нафақат байрам арафасида, балки йил давомида эътибор кўрсатилиб, мамлакатимиз Қуролли Кучлари тизимида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини тарғиб этиш орқали ёшларда ватанпаврварлик туйғусини юксалтириш, ҳарбийлар ва уларнинг оила аъзолари ижтимоий ҳимоясини таъминлашга муносиб ҳисса қўшиш ишлари амалга оширилади.

Ана шундай тадбирлардан бири Андижон шаҳридаги 45605-сонли Ҳарбий қисмда ўтказилди. “Касаба уюшмалари – ҳарбийларга” акцияси доирасида ташкил этилган ушбу тантанали тадбирда ўз билим ва иқтидори билан барчага ўрнак бўлаётган, мардлик ва жасорат намуналарини кўрсатаётган ҳарбийлар ҳамда ҳарбий аёллар Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши томонидан муносиб рағбатлантирилди. Шунингдек, вилоятда энг намунали деб топилган мазкур ҳарбий қисмга касаба уюшмалари томонидан замонавий “Noutbuk” ва қимматбаҳо совғалар топширилди.

Тантанали тадбирда “Соғлом она ва бола йили” мунсабати билан 10 нафар ҳарбий аёлга замонавий уй-рўзғор буюмлари тақдим этилди. Ватанимиз Мустақиллигини мустаҳкамлаш йўлида ўз хизмат бурчини ўташ вақтида халок бўлган 5 нафар харбий хизматчиларнинг оила аъзоларига 250 минг сўмдан манзилли моддий ёрдам кўрсатилди. Тадбирнинг бадиий қисмида юрт посбонлари учун санъат усталари ижросидаги концерт дастури намойиш этилди.

Худди шу каби тантанали тадбирлар Пахтаобод туманида жойлашган МХХ Чегара қўшинларига қарашли харбий қисмда, олий ва ўрта махсус таълим муассасалари, меҳнат жамоаларида ҳам ўтказилди. Ватан олдидаги бурчини ўташ вақтида халок бўлган ҳарбий хизматчилар, Ички ишлар ва Миллий хавфсизлик хизмати идоралари ходимларининг оилаларидан хабар олиниб, манзилли моддий қўллаб қувватланди, фарзандларига байрам совҳалари тақдим этилди. Шунингдек, улар фарзандлари таълим олаётган умумтаълим мактабларида эса “Қуролли кучларимиз – ишончли таянчимиз”, “Мардлар қўриқлайди Ватанни” мавзуларига бағишланган учрашув ва давра суҳбатлари ташкил этилди.

Айни кунларда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши томонидан мамлакатимиздаги ҳарбий қисмлар, чегара ҳудудларида жойлашган ҳарбий горнизонлар, Олий ҳарбий ўқув юртларида маънавий-маърифий ва ҳарбий ватанпарварлик йўналишидаги тадбирлар ташкил этилмоқда. Уларда ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари, хизмат вақтида ҳалок бўлган ҳарбийлар фарзандлари моддий ва маънавий қўллаб-қувватланмоқда.