[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт тест режимида ишламоқда

15.01.2016. Айни кунларда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши томонидан мамлакатимиздаги ҳарбий қисмлар, чегара ҳудудларида жойлашган ҳарбий гарнизонлар, Олий ҳарбий ўқув юртларида маънавий-маърифий ва ҳарбий ватанпарварлик йўналишларидаги тадбирлар давом этмоқда. Уларда ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари, хизмат вақтида ҳалок бўлган ҳарбийлар фарзандлари моддий ва маънавий қўллаб-қувватланмоқда.

Ана шундай тадбирлардан бири Самарқанд вилоятидаги ҳарбий қисмларда бирида ўтказилди. “Касаба уюшмалари – ҳарбийларга” акцияси доирасида ташкил этилган ушбу тантанали тадбирда ўз билим ва иқтидори билан барчага ўрнак бўлаётган, мардлик ва жасорат намуналарини кўрсатаётган ҳарбийлар касаба уюшмалари томонидан муносиб рағбатлантирилди. Шунингдек, вилоятда энг намунали деб топилган мазкур ҳарбий қисмга касаба уюшмалари томонидан замонавий “Notebook” ва қимматбаҳо совғалар топширилди.

Тантанали тадбирда “Соғлом она ва бола йили” мунсабати билан 10 нафар ҳарбий аёлга замонавий уй-рўзғор буюмлари ва маиший техника жиҳозлари тақдим этилди. Ватанимиз Мустақиллигини мустаҳкамлаш йўлида ўз хизмат бурчини ўташ вақтида халок бўлган 26 нафар харбий хизматчиларнинг оиласига манзилли моддий ёрдам кўрсатилди.

Тадбирнинг бадиий қисмида юрт посбонлари учун санъат усталари ижросидаги концерт дастури намойиш этилди.