[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт тест режимида ишламоқда

15.01.2016. 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни мамлакатимиз хавфсизлиги, ҳудудий яхлитлиги ва сарҳадларимиз дахлсизлигини, халқимизнинг тинчлиги ва осойишта ҳаётини ҳимоялашга қодир бўлган Миллий армиямизда хизмат қилаётган ҳарбийларнигина эмас, балки юрт тинчлиги ва осойишталигига масъул бўлган ҳар бир ватандошимиз учун фахрли байрамга айланиб улгурди.

Хоразм вилоят касаба уюшма ташкилотлари томонидан мазкур санага бағишланган тизимли тадбирлар, давра суҳбатлари ўтказилиб, юрт посбонлари моддий ва маънавий рағбатлантирилмоқда. “Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари – юрт тинчлиги ва хавфсизлигининг кафолатидир”, “Ҳарбий ислоҳот – замонавий профессионал армиянинг асоси”, “Ҳушёрлик ва сергаклик – замон талаби” мавзуларида ташкил этилаётган давра суҳбатларида мамлакат ҳарбий салоҳиятининг юксалиб бораётганлиги эътироф этилиб, Ватанимиз тинчлигини ҳимоялашга муносиб ҳисса қўшаётган ҳарбийларларга ҳурмат ва эҳтиром кўрсатилмоқда.

Ана шундай тадбирлардан бири “Касаба уюшмалари – ҳарбийларга” акцияси доирасида вилоят мудофаа ишлари бошқармаси чақирув йиғин пунктида ташкил қилинди. Тадбирда касаба уюшмалари томонидан Ўзбекистон Республикаси суверенитети ва мустақиллигини ҳимоя қилиш йўлида хизмат бурчини бажариш вақтида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар, ички ишлар, фавқулодда вазиятлар, миллий хавфсизлик хизмати тизими ходимлари оиласига манзилли моддий ёрдам кўрсатилди. Шимолий-Ғарбий Ҳарбий округига қарашли ҳарбий қисмдан 3 нафар, Сержантлар тайёрлаш мактабидан 5 нафар илғор ҳарбий аёлларга электр маиший техника жиҳозлари, вилоятдаги ҳарбий қисмлардан бирига эса “Notebook” компьютери тантанали равишда топширилди.

Тадбирда иштирок этган Урганч автомобил йўллари касб-ҳунар коллежи ўқувчилари ҳарбийларга ҳаваси ортиб, йигитлик бурчини шараф билан адо этишга иштиёқлари кучайганини билдирдилар.

Санъат усталари ва ёш ижрочилар иштирокидаги концерт дастури тадбирга янада файз бағишлади.