[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт тест режимида ишламоқда

01.02.2016. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 16 ноябрдаги 909-сонли фармойиши билан тасдиқланган «2016-2018 йилларда қишлоқ хўжалигида ходимларни ижтимоий ҳимоя қилиш ва бандлик, меҳнат шароитларини такомиллаштириш масалалари бўйича ҳаракат дастури» ижросини таъминлаш масаласига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди.

Унда, республикамиздаги 24 та вазирлик, идора ва ташкилотлар вакиллари билан бирга Халқаро Меҳнат Ташкилоти эксперти Харри Талига ҳамда Жаҳон банки вакиллари Нина Колыбашкина ва Джоан Оливьерлар ҳам иштирок этдилар.

Давра суҳбати аввалида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раиси Танзила Нарбаева бугунги кунда мамлакатимизда Халқаро Меҳнат Ташкилоти ва Жаҳон банки билан ҳамкорлик доирасида амалга оширилаётган тизимли ишларни алоҳида таъкидлаб ўтди.

Ўз навбатида, халқаро эксперт Харри Талига 2013 йилдан буён Халқаро Меҳнат Ташкилоти ва Ўзбекистон ўртасида муносабатлар янги босқичга кўтарилганлигини қайд этиш билан бирга, айни дамда ушбу ҳамкорлик бошқа давлатларга намуна сифатида кўрсатилаётганлигини маълум қилди.

Давра суҳбати давомида «2016-2018 йилларда қишлоқ хўжалигида ходимларни ижтимоий ҳимоя қилиш ва бандлик, меҳнат шароитларини такомиллаштириш масалалари бўйича тадбирлар режаси» ижросини таъминлаш мақсадида бошланган амалий ишлар тўғрисида Савдо-саноат палатаси, Фермерлар кенгаши, Халқ таълими, Олий ва ўрта махсус таълим, Соғлиқни сақлаш вазирликлари вакилларининг ахборотлари тингланди.

Тадбир сўнггида иштирокчилар томонидан билдирилган фикр-мулоҳаза ва таклифлар асосида тегишли қарор қабул қилиниб, тадбирлар режаси ижросини таҳлил этиб бориш бўйича мониторинг гуруҳи таркиби тасдиқланди ва аниқ вазифалар белгилаб олинди.