[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт тест режимида ишламоқда

19.02.2016. 2016 йилнинг 18 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ўртасида ижтимоий-иқтисодий масалаларга оид 2014-2016 йиллар учун Бош келишув бажарилиши устидан назоратни амалга оширувчи учтомонлама комиссия йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда Хукумат, иш берувчилар ҳамда касаба уюшмалари вакилларидан иборат учтомонлама комиссия аъзолари, тармоқ касаба уюшмалари Реепублика Кенгашлари ва Ҳудудий бирлашмалар раҳбарлари, Федерация кенгаши бўлим мудирлари иштирок этдилар.

Йиғилишда Бош келишувнинг 2015 йилдаги ижроси юзасидан Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Савдо-саноат палатаси ҳамда Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши вакиллари тўлиқ мазмунли ҳисобот бердилар.

Муҳокамада сўзга чиққанлар Бош келишувнинг 2015 йилдаги ижросига ижобий баҳо берган ҳолда келгусидаги вазифаларга алоҳида тўхталиб ўтдилар.

Жумладан, жорий йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти кўрсатмаларига биноан Бош келишув бажарилишида қуйидаги устуворликлар белгилаб олинди:

хусусий мулк ва хусусий тадбиркорликка кенг йўл очиб берилишига, аҳоли даромадлари таркибида тадбиркорлик натижасида олинаётган даромадлар улушини тобора ортиб боришига эришиш;

меҳнаткашларнинг турмуш даражасини оширишга, меҳнат муносабатлари, меҳнат муҳофазасига оид амалдаги қонунлар, қонуности ҳужжатларини такомиллаштиришга ҳамда хаётга татбиқ этишга кўмаклашиш, янги қонунлар ва меъёрий ҳужжатлар, шу жумладан меҳнат соҳасидаги халқаро хужжатларга доир таклифлар лойиҳаларини ишлаб чиқишда фаол иштирок этиш;

ёшлар, аёлларнинг ижтимоий мавқеини ошириш, имкониятларини кенгайтириш ишларида фаол иштирок этиш, амалдаги қонунларда улар учун белгиланган имтиёзлар берилиши устидан жамоатчилик назоратини кучайтириш;

иш берувчилар томонидан ногирон ва аҳолининг бошқа ижтимоий заиф қатламлари учун банд қилинган квота иш ўринларини мақсадли тўлиқ банд қилинишига эришиш;

иш берувчилар вакант иш ўринлари ҳақидаги маълумотларни бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказларига муқаррар равишда тақдим этишларини таъминлаш;

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг ҳар бир шаҳар ва туманда 25 тадан иш ўрнини яратиш борасидаги ташаббусини қўллаб-қувватлаш;

санаторий ва дам дам олиш уйлари, шунингдек болалар соғломлаштириш оромгоҳлари доимий равишда модернизация ва реконструкция қилиш бўйича тасдиқланган режа параметрлари бажарилишини қатъий таъминлаш;

“Кексаларни эъзозлаш йили” Давлат дастури доирасида йўлга қўйилган тизимли ишларни 2016 ва кейинги йилларда давом эттириш;

“Соғлом она ва соғлом бола йили” давлат дастурининг бажарилишида фаол иштирок этиш.

Муҳокама якунларига кўра учтомонлама комиссиянинг тегишли қарори қабул қилинди.