24.02.2016. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши қарорига мувофиқ, мехнат жамоаларида ўтказилаётган “Соғлом оила” шиори остидаги спорт мусобақалари давом этмоқда.
Ана шундай мусобақалардан бири пойтахтимизнинг 101-умумтаълим мактаби спорт залида таълим, маданият, соғлиқни сақлаш, ишлаб чиқариш, тадбиркорлик соҳаларида мехнат қилаётган оилаларни ўзаро соғлом беллашувга чорлади.
Бундай тадбирлар Жиззах вилояти Фориш тумани Фориш қишлоқ хўжалиги касб-хунар коллежи спорт залида хам турли сохаларда мехнат қилаётган 24 та оилавий жамоаларни спортда синади.
Жиззах шаҳар 19-умумтаълим мактаби спорт залида ўтказилган мусобақаларда эса 30 дан ортиқ оилавий жамоалари орасидан сараланган бешта жамоа шахар босқичида иштирок этиш имкониятини кўлга киритди.
Сурхандарё вилоятининг Олтинсой, Қизириқ, Музробот, Шўрчи, Қумқўрғон, Жарқўрғон, Денов туманлари ҳамда Термиз шаҳрида ўтказилган оилавий спорт мусобақалари ҳам қизғин ва соғлом рақобатга бой бўлди. Ўтказилган оилавий спорт мусобақаларида ғолибликни қўлга киритган 80 нафардан зиёд оилаларга касаба уюшмаларининг диплом ва эсдалик совғалари топширилди.
Қашқадарё вилоятининг шаҳри ва туманларда мусобақаларнинг иккинчи босқичида 206 та оилалардан жами 618 нафар меҳнаткашлар ва уларнинг фарзандлари қатнашдилар.
– Мен Шахрисабз туманидаги 100-умумтаълим мактабида тарих фанидан, турмуш ўртоғим Нодирахон эса инглиз тилидан дарс берамиз-деди мусобақа ғолиби Яшнар Рўзиев. Қизимиз Дилнурахон 3-синфда ўқийди, спорт мусобақасида оиламиз билан иштирок этаётганлигидан жуда хурсанд. Оилам билан мусобақа жараёнида янада бирлашдик, ғалабага бўлган интилишни фарзандим кўзларида кўриб қувондим. Юртимизнинг тинчлиги, фарзандларимиз кўзидаги қувонч учун шукрона айтдик.
Спорт байрамлари давом этмоқда.