[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт тест режимида ишламоқда

26.02.2016. Бухоро вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмасининг Хотин-қизлар комиссияси томонидан нодавлат секторидаги корхоналарда меҳнат қилаётган хотин-қизлар учун яратилган шароитлар, жамоа шартномаларида улар учун кўзда тутилган қўшимча имтиёзларнинг бажарилиши доимий назоратга олинган

Хусусан, Бухоро кўзи ожизлар ишлаб чиқариш масъулияти чекланган жамиятда ишловчи 47 нафар ходимнинг 24 нафари хотин-қизлардир. Корхона тикувчилик йўналишида иш олиб боради. 2015-2017 йилларга мўлжалланган жамоа шартномасида аёллар учун қўшимча имтиёзлар кўзда тутилган ва бажарилиши таъминланмоқда. Корхонада 1-2-гуруҳ ногиронлари меҳнат қилиши инобатга олинган ҳолда, қиқартирилган иш куни жорий қилинган ҳамда уларга узайтирилган меҳнат таътили берилади. Ходимларнинг ишлаши, дам олиши учун  шароитлар яратилган, хусусан улар учун дам олиш хонаси ҳамда аёллар гигиена хонаси ташкил этилган.

Ромитан туманидаги “Имидж-текстил” масъулияти чекланган жамиятда фаолият юритаётган 96 ходимнинг 38 нафарини хотин-қизлар ташкил этади. Корхонада хотин-қизлар учун етарли меҳнат шароитлари яратилган. Уларга мавсумий кийим-бош, бир маҳал бепул иссиқ овқат берилиши йўлга қўйилган. Хотин-қизлар учун гигиена хонаси ташкил этилган. Жамоа шартномасига асосан ҳомиладорлик ва туғиш таътилида бўлга аёлларга таътил пуллари бериш, байрамлар муносабати билан рағбатлантириш амалга оширилади.