[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт тест режимида ишламоқда

05.03.2016. Мамлакатимиз корхона, ташкилот ва муассасаларида жамоа шартномалари бажарилиши якунларига бағишланган умумий йиғилиш (конференция)лар давом этмоқда.

Хусусан, 2016 йил 3 март куни “Ўзтемирйўлконтейнер” акциядорлик жамияти ва П.Ф.Боровский номли тиббиёт коллежида 2015 йил давомида жамоа шартномаси бажарилиши якунларига бағишланган меҳнат жамоаси конференциялари бўлиб ўтди.

Йиғилишда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши аппарати масъул ходимлари, тармоқ касаба уюшмалари Республика кенгашлари вакиллари ҳамда делегатлар иштирок этди.

Конференцияда мазкур корхона ва муассаса касаба уюшма қўмитаси раислари ҳамда иш берувчилар ходимлар олдида ҳисобот бердилар. Ҳисоботларда ёшлар ва хотин-қизлар ижтимоий ҳимоясини кучайтириш борасида олиб борилаётган ишларга алоҳида тўхталинди.

“Ўзтемирйўлконтейнер” акциядорлик жамияти меҳнат жамоаси конференциясида ижтимоий шерикларнинг ҳисоботлари делегатлар томонидан қониқарли дея топилди. Шунингдек, жамоа шартномасига ходимларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтиришга доир қўшимча имтиёзлар берилиши бўйича ўзгартиришлар киритиш масаласи кўриб чиқилди ва тарафлар томонидан барча қўшимча ҳамда ўзгартишлар тасдиқланди.

Шундан сўнг делегатлар томонидан корхонадаги Меҳнат муҳофазаси вакилларининг янгиланган таркиби сайланди.

П.Ф.Боровский номли тиббиёт коллежи жамоа шартномасининг 2015 йилдаги ижроси ҳам делегатлар томонидан қониқарли деб топилиб, коллежнинг 2016-2018 йиллар учун мўлжалланган жамоа шартномаси лойиҳаси муҳокама қилинди ва маъқулланди.

Меҳнат жамоачи конференцияларида кун тартибидаги барча масалалар бўйича қизғин муҳокамалар бўлиб ўтди. Ходимлар ўзларини қизиқтирган барча саволларга жавоб олдилар.