11.03.2016. Корхона, ташкилот ва муассасаларда фаолият кўрсатаётган ходимлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, спорт-соғломлаштириш тадбирлари орқали саломатлигини тиклашга кўмаклашиш мақсадида ўтказилаётган “Соғлом оила” шиори остидаги республика спорт мусобақалари давом этмоқда.
Куни кеча мусобақанинг Тошкент шаҳар босқичи бўлиб ўтди.
Пойтахт касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши томонидан ўтказилган мусобақаларнинг қуйи босқичларида олти мингга яқин ҳаваскор спортчи оилалар иштирок этиб, улардан ғолибликни қўлга киритган 22 нафар оила Тошкент шаҳар босқичида беллашишди.
Мусобақа якунига кўра 1-ўринни эгаллаган 2 нафар Шайхонтохур туманидан Талгат Далмурзаевлар ва Чилонзор туманидан Махмуджон Фозиловлар оилалари Республика босқичига йўлланма олдилар.
Ундан ташқари, 16 нафар оила “Энг чаққон оила”, “Ғалабага бўлган интилиши юксак оила”, “Фаол иштирок этган оила” номинациялари билан ҳам тақдирландилар ва уларга Тошкент шаҳар касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгашининг махсус дипломлари, эсдалик совғалари топширилди.