23.03.2016. Диёримизда Наврўз шукуҳи кезиб юрган кунларда Самарқанд вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши томонидан Самарқанд шаҳридаги “Саҳоват” уйида маданий-маърифий тадбир ўтказилди.
Тадбирда мамлакатимизда меҳр-оқибат ва ҳамжиҳатлик, инсонийлик, бағрикенглик ва бунёдкорлик, хайр-саҳоват муҳитини янада мустаҳкамлаш, ёш авлодни миллий анъаналаримизга садоқат ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида камол топтириш йўналишларида олиб борилаётган тизимли ишлар алоҳида таъкидланди. Мазкур “Саҳоват” уйида истиқомат қилувчи 47 нафар хотин-қизга касаба уюшмаларининг эсдалик совғалари топширилди.
Тадбир доирасида “Ўзбекистон мустақиллигининг 25 йиллигига 25 туп дарахт менинг туҳфам” шиори остида касаба уюшма фаоллари томонидан “Саҳоват” уйи ҳудудига мевали ва манзарали дарахт кўчатлари ўтказилди.
Таниқли санъаткорлар ва ёш ижрочилар иштирокида ташкил этилган байрамона концерт дастури тадбирга янада файз киритди.