[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт тест режимида ишламоқда

24.03.2016. Меҳнаткашлар ўртасида жисмоний тарбия ва спортнинг оммавийлигини ошириш, ишчи-хизматчилар ва уларнинг оила аъзоларини спортга кенг жалб этиш, бу орқали ходимлар саломатлигини мустаҳкамлаш ва соғлом турмуш тарзи барқарорлигини таъминлаш масалалари бугун Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг устувор вазифалари қаторидан ўрин олган. Шу мақсадда касаба уюшмалари томонидан меҳнат жамоаларида ходимлар гимнастикаси йўлга қўйилиб, оилавий спорт мусобақаларини ўтказиш анъанага айланган.

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши томонидан “Соғлом она ва  бола йили” муносабати билан ўтказилаётган “Соғлом оила” Республика оилавий спорт мусобақалари ҳам нафақат ходимлар, балки уларнинг оила аъзоларини ҳам қамраб олди. Хусусан, мазкур республика оилавий спорт мусобақаларининг биринчи босқичида 22 минг 763 та корхона, ташкилот ва муассасалардан 100 минг 329 та оилавий жамоа, жамоалар таркибида эса 310 минг 363 нафар киши иштирок этди.

Мусобақаларнинг республикамиз туман ва шаҳарлари миқёсида ўтказилган иккинчи босқичи  қарийб 3 минг та оилавий жамоани, жамоалар таркибида эса 10 минг нафарга яқин кишини қамраб олди.

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри миқёсида ташкил этилган учинчи босқич беллашувларида эса 372 та оилавий жамоа таркибида 1 305 нафар иштирокчи ғолиблик учун куч синашдилар. Мазкур босқич ғолиблари мусобақанинг республика финал босқичига йўлланма олдилар.

“Соғлом оила” Республика оилавий спорт мусобақаларининг финал босқичи  Андижон, Навоий, Самарқанд, Тошкент вилоятларида ўтказилди.

Уларда қуйи босқичларда энг яхши деб топилган 84 нафар оилавий жамаоалар иштирок этдилар. Оилавий жамоалар вакиллари спортнинг 8 тури бўйича беллашдилар. Мусобақалар нафақат иштирокчиларнинг эпчиллиги-ю, чаққонлигини, балки ота-она ва фарзандлардан ташкил топган оилавий жамоалар намунасида ўзаро ҳамжиҳатлик ва бирикиш, албатта ғалабага олиб келишини ҳам намоён этди. Шунингдек, спорт байрамига айланиб кетган оилавий эстафеталар турли соҳа ходимлари ўртасида ўзаро дўстлик ва хамкорлик алоқаларига ҳам замин яратди.

Мусобақа натижаларига кўра ўз маҳоратларини аъло даражада намойиш этган оилавий жамоалар орасидан 1-, 2-, 3-ўрин соҳиблари аниқланди. Шунингдек, “Энг чаққон оила”, “Ғалабага бўлган интилиши юксак оила”,  “Энг аҳил оила”,“Энг фаол оила” номинациялари бўйича ҳам совриндорлар аниқланди.

Ғолиб ва совриндорларга Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг диплом ва қимматбахо совғалари топширилди.

 Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши Матбуот хизмати