[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт тест режимида ишламоқда

11.04.2016. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши мутахассислари томонидан Сирдарё вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси, шунингдек 10 дан ортиқ тармоқ касаба уюшмалари туман ва шаҳар кенгашлари, 30 га яқин бошланғич ташкилотлар фаолияти ўрганилиб, уларга амалий-услубий ёрдам кўрсатилди.

Ўрганиш жараёнида асосий эътибор корхона, ташкилот ва муассасаларда жамоа шартномалари орқали ходимлар ижтимоий ҳимоясини ҳамда улар учун қулай ва бехатар меҳнат шароитлари яратиб берилишини таъминлаш, «Соғлом она ва бола йили» Давлат дастури доирасида амалга оширилаётган ишлар, ходимлар ва уларнинг оила аъзоларини имтиёзли равишда соғломлаштириш ва дам олдириш каби йўналишларда олиб борилаётган ишларга қаратилди.

Таҳлиллар натижалари бўйича касаба уюшма ташкилотлари ходимлари ва фаоллари учун амалий семинар ўтказилиб, фаолиятнинг устувор йўналишларида олиб борилаётган ишларни янада такомиллаштириш борасида атрофлича тушунтириш берилди. Семинар ишитрокчилари томонидан берилган саволларга батафсил жавоб қайтарилди.