[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт тест режимида ишламоқда

21.04.2016. “Андижон  худудий  электр  тармоқлари  корхонаси” АЖнинг бошланғич касаба уюшма қўмитаси томонидан Андижон Олимпия заҳиралари спорт коллежи ўйингоҳида “Касаба-тур” веломарафонинг илк босқичи ўтказилди. Унда корхонада меҳнат қилаётган 50 нафардан ортиқ ҳаваскор велопойгачилар иштирок этдилар.

Турли соҳа ходимлари ўртасида оммалашиб бораётган веломарафон иштирокчилари ўзларида ушбу мусобақаларга иштиёқ ортиб бораётганини билдирдилар.

– Ҳар йили веломарафонда иштирок этиб, йилдан йилга ушбу мусобақа иштирокчилари сони ортиши билан бирга, оилавий иштирокчилар сафи ҳам кенгайиб бораётганини кўриб турибмиз, – деди корхона ишчиси Хасан Отахонов. – Ўз ўзидан иштирокчилар кўпайган сари ғолибликни қўлга киритиш ҳам осон бўлмаяпти.

Худди шундай мусобақалар Андижон шаҳридаги 11- сонли умумтаълим мактабида ҳам бўлиб ўтди. Ҳаваскор велоспортчилар учун “Касаба-Тур” веломарафони орзиқиб кутилган мусобақалардан бири бўлди. Мусобақада иштирок этиш истагини билдирганлар сони 130 нафардан ортиқни ташкил этиб, хотин-қизлар мусобақада пешқадамлик қилдилар.

Веломарафонинг таълим муассасалари ходимлари ўртасида ташкил этилган Андижон шаҳар босқичида эса ҳақиқий спорт байрамига айланиб кетди. Унда 20-35 ёшгача бўлган эркаклар ўртасида I–ўринни Андижон давлат унверситети қошидаги       5- академик лицейнинг тарих фани ўқитувчиси Мирзааҳмад Бабиев, аёллар ўртасида     44-умумтаълим мактаби ўқитувчиси Гулноза Холиқова эгалладилар. 35 ёшдан юқори  бўлган ходимлар ўртасида ўтказилган мусобақаларда эркаклар жамоасидан 39- мактаб ўқитувчиси Озодбек Одилов,  аёллар ўртасида эса 11- умумтаълим мактаби ўқитувчиси Раиса Котова пешқадам бўлилар.

– Спорт саломатлик гарови бўлиши билан бирга, инсон ҳулқ-атвори, руҳияти, дунёқараши ва билим доирасини кенгаётиришга ҳам ижобий таъсир кўрсатади, – деди  мусобақа ғолиби Гулноза Холиқова. – Келгуси йили веломарафонда фарзандларим билан оилавий иштирок этишни ният қилдик.

Айни кунларда республикамизнинг барча ҳудудида “Касаба-тур” веломарафонинг қуйи босқичлари давом этмоқда.