[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт тест режимида ишламоқда

22.04.2016. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан мунтазам равишда тизимдаги санаторийларда тиббий ва сервис хизмат кўрсатиш ишларини янада такомиллаштириш, сифати ва самарадорлигини ошириш, тиббий туризмни ривожлантириш йўналишларида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Шу мақсадларда касаба уюшма санаторийлари мутахассисларининг ҳорижий мамлакатлардаги санатор-курорт муассасаларида тажриба алмашишлари ташкил этилмоқда.

Куни кеча Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Санатор-курортлар бошқармаси ҳамда санаторийлар мутахассисларидан иборат делегация  Чехия Республикасининг Карловы Вары ва Марианске-Лазне санаторийларида бўлиб, тажриба алмашиб қайтдилар.

Делегация вакиллари мазкур санаторийларда дам олувчиларга яратилган шарт-шароитлар, тиббий ускуналар ва даволаш усуллари билан батафсил танишдилар. Шунингдек, соғломлаштириш борасида тиббий хизмат сифатини ошириш, сервис хизматларини ва тиббий туризимни юқори даражада ташкил этиш юзасидан ўзаро икки томонлама тажриба алмашилди.