[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт тест режимида ишламоқда

10.05.2016. 2016 йил 4 май куни Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашида касаба уюшмалари тизими ҳуқуқшунослари, иқтимоий-иқтисодий масалалар бўйича мутахассислар ҳамда Федерация Кенгаши қошидаги Юридик клиника волонтёрлари учун ташкил қилинган навбатдаги семинар ташкил этилди.

Семинарда Халқаро Меҳнат Ташкилотининг Шарқий Европа ва Марказий Осиё давлатлари бўйича Бюроси бош мутахассислари С.Гловацкас ҳамда Л.Сиббель, шунингдек, ХМТнинг “Ўзбекистонда муносиб меҳнат бўйича мамлакат дастурини амалиётга тадбиқ этиш” лойиҳаси бош техник маслаҳатчиси Х.Талигалар иштирок этишди.

Семинар доирасида Халқаро меҳнат ташкилоти тўғрисида, унинг фаолият йўналишлари, лойиҳалари, тузилмаси ҳақида, шунингдек ХМТ ҳамда Ўзбекистон Республикаси ўртасидаги ўзаро ҳамкорликда амалга оширилаётган лойиҳалар ҳақида батафсил маълумот берилди.

Шунингдек, Халқаро меҳнат ташкилоти семинар якунида Федерация Кенгаши қошидаги Юридик клиникага ташриф буюриб, унинг фаолияти билан яқиндан танишдилар.