[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт тест режимида ишламоқда

26.05.2016. Ўртамахсус, касб-ҳунар таълими муассасалариўқувчиларининг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, меҳнат соҳасидаги халқаро ва миллий стандартларни кенг тарғиб этиш мақсадида ўртамахсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ўқувчилари ўртасида “Меҳнат ҳуқуқи билимдони” танлови ўтказилмоқда.

Танлов Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, Ўрта махсус касб-ҳунар таълими маркази ва Тошкент давлат юридик университети томонидан ташкил қилинмоқда.

Мазкур танлов 3 босқичда ўтказилади:

I босқич – ўқиш жойи бўйича дастлабки саралаш босқичи;

II босқич –Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри  бўйича ҳудудий босқич;

III босқич – республика бўйича финал босқичи.

Жорий йилнинг 10-20 май кунлари Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри кесимида танловнинг ҳудудий босқичлари ўтказилиб, 3 нафардан ғолиблар аниқланди ва касаба уюшмаларининг қимматбаҳо совғалари билан тақдирланди.

Танлов ўқувчиларнинг қуйидаги йўналишлардаги билимлари синовдан ўтказилади:

Ўзбекистон Республикасида меҳнат қилиш ҳуқуқи;

ёшларнинг меҳнат қилиш ҳуқуқи кафолатлари;

касаба уюшмалари фаолияти кафолатлари ва уларга аъзолик афзалликлари;

халқаро меҳнат стандартлари;

ижтимоий-меҳнат соҳасига оид бошқа йўналишлар.

Танловда иштирокчиларнинг билимлари тест, оғзаки савол-жавоб ҳамда ёзма ижодий иш шаклида баҳоланади.

Танловда ғолиб бўлган ўқувчилар махсус диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланишади.

Эслатиб ўтамиз, “Меҳнат ҳуқуқи билимдони” танлови ўтган йили синов тарзида Тошкент шаҳридаги ўрта махсус таълим муассасалари ўқувчилари ўртасида ташкил қилинган ва унда 50 дан ортиқ ўрта махсус таълим муассасаларининг 211 нафар ўқувчиси иштирок этган эди.