[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт тест режимида ишламоқда

27.05.2016. Жойларда 1 июнь – Халқаро болалар куни муносабати билан “Касаба уюшмалари – болаларга” акцияси доирасидаги тадбирлар бўлиб ўтмоқда. Шундай тадбирлардан бири 22 май куни Жиззах вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши томонидан ташкил этилди.

1 июнь – Ҳалқаро болалар куни муносабати билан “Биз – Мустақиллик фарзандларимиз” шиори остида Бахмал туманидаги 23241-сонли  ҳарбий  қисм хизматчиларининг 51 нафар оила аъзолари, шу жумладан 22 нафар аёллар ва 29 нафар фарзандларининг Самарқанд шаҳрига саёҳати уюштирилди.

Қадимий ва навқирон Самарқанд шаҳрига зиёрат давомида саёҳатчилар шаҳарнинг кўҳна тарихи ва истиқлол йилларида рўй берган улкан бунёдкорлик ишлари билан танишдилар.

Айниқса болажонларда миллатимизнинг тарихий ва маданий мероси бўлмиш Амир Темур мақбараси, Регистон майдони, Улуғбек расадхонаси, Шохи Зинда ансамбли, Хазрати Хизир масжиди каби бетакрор ва гўзал иншоотлар катта таассурот қолдирди.

Саёҳатчиларнинг мамлакатимизда ёш оилаларга, айниқса Ватанни ҳимоялашдек шарафли касб эгаларининг оилаларига бўлган бундай эътибордан бошлари кўкка етди.