03.06.2016. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан Жиззах вилоятининг Бахмал туманидаги ҳарбий қисм хизматчилари фарзандларининг Самарқанд шаҳрига саёҳатлари ташкил этилди.
Саёҳатчилар Амир Темур мақбараси, Регистон майдони, Улуғбек расадхонаси, Шохи Зинда ансамбли, Хазрати Хизир масжиди каби бетакрор ва гўзал тарихий обидалар билан танишдилар.
Шунингдек, 1 июнь – Ҳалқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан вилоятда “Касаба уюшмалари – болаларга” акцияси доирасида “Биз – Мустақиллик фарзандларимиз” мавзусидаги маданий-маърифий тадбир ўтказилди. Тадбирга харбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари таклиф этилди.
Улар эътборига Жиззах вилояти қўғирчок театри, вилоят мусиқа ва драма театри актёрлари ҳамда Ўзбекнаво вилоят бўлими хонандаларининг концерт дастурлари намойиш этилди.
Тадбир якунида ҳарбий қисмнинг “Нихол” болалар тўгарагига Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши томонидан замонавий телевизор тақдим этилди.