20.06.2016. Давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Ургут туман кенгаши ташаббуси билан мамлакатимиз мустақиллигининг 25 йиллиги байрами арафасида 6 та янги иш ўрни яратилди.
Жумладан, туманнинг Қоратепа қишлоқ фуқаролар йиғини ҳудудидаги Қоратепа қишлоғида иш бошланган янги қандолатчилик цехида 4 нафар қишлоқ ёшлари меҳнат қилмоқда.
– Касаба уюшмалари томонидан тақдим этилган уч миллионлик кредит эвазига янги цех барпо этдик, – дейди тадбиркор Умида Ражабова. – Айни чоғда Қоратепа касб-ҳуннар коллежи ошхонаси, Ургут шаҳридаги бир қатор савдо мажмуаларига цехимиз маҳсулотлари етказиб берилаётир.
Ходимлар малакасини ошириш, янги турдаги қандолатчилик маҳсулотларини ишлаб чиқаришга тайёргарлик ишлари ҳам бошлаб юборилган.