[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт тест режимида ишламоқда

27.06.2016. Хоразм вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмасида тармоқ касаба уюшмалари шаҳар, туман кенгашлари, йирик бошланғич ташкилотлар касаба уюшма қўмиталари раислари, масъул ташкилотчилар, бирлашма бўлимлари масъул ходимлари иштирокида ўқув-семинар ташкил этилди.

Семинарда юқори касаба уюшмалари органлари қарорларининг ижросини таъминлаш борасидаги ишларни ташкил қилиш, касаба уюшмалари ташкилотларида ҳужжатлар билан ишлаш масалалари муҳокама қилинди.

Семинар иштирокчилари, шунингдек, нодавлат секторида фаолият юритаётган корхона, ташкилотларни касаба уюшмаларига жалб қилиш орқали уларда меҳнат қилаётган ходимларнинг ижтимоий ҳимоясини таъминлаш соҳасида олиб борилаётган ишлар ва касаба уюшмаларига аъзолик афзалликларини асослаш борасидаги фаолиятни янада такомиллаштириш йўллари, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг VII Қурултойида белгиланган вазифалардан  келиб чиққан ҳолда бошланғич ташкилотлар фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича 2016-2017 йилларга мўлжалланган Дастур ижросини таъминлаш соҳасида келгусидаги вазифалар ҳақида фикр алмашдилар.