[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт тест режимида ишламоқда

02.07.2016. Мамлакат тараққиётини ёшлар ташаббускорлигисиз тасаввур қилиш қийин. Шу боис уларни қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилаяпти. Бухоро вилоят касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси ва ҳамкор ташкилотлар иштирокида кўҳна Бухоронинг Лаби ҳовуз мажмуасида жойлашган йирик анжуманлар марказларидан бири — Нодир Девонбеги мадрасасида ўтказилган «Йилнинг энг  фаол ёш мутахассиси» танлови ғолибларини тақдирлаш маросими фикримизни яна бир карра тасдиқлагандек бўлди. Тадбирни Бирлашма кенгаши раиси ўулом Сафаров очар экан, танлов иштирокчиларига зафарлар тилади.

— Бу йилги танлов нуфузи аввалгиларидан бир поғона кўтарилганини кузатиш мумкин. ўолиблик учун курашларнинг дастлабки босқичида 400 нафарга яқин мутахассис жиддий кураш олиб борди, — дейди вилоят касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси Ёшлар кенгаши раиси Ғайрат Раупов. — Пешқадамларни аниқлаш осон кечмади. Бу эса иқтидор эгалари йил сайин ортиб бораётганидан далолат.

Пировардида, Бухоро давлат университети ўқитувчиси Акмал Тўраев (Энг фаол ёш олим), Олот туманидаги 7-олимпия спорт мактаб-интернати дзюдо бўйича мураббийи Бекзод Ҳайдаров (Энг фаол ёш спорт мураббийи), вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази врачи Азиза Атоева (Энг фаол ёш шифокор), АТИБ «Ипотека банк» «Сардор» филиали бўлим бошлиғи Суннатилло Очилов (Энг фаол ёш банк ходими), «Бухородонмаҳсулотлари» АЖга қарашли «Кўксарой» нон ва нон маҳсулотларини ишлаб чиқариш бўлими раҳбари Фирдавс Сафаров (Энг фаол озиқ-овқат саноати ходими), «Жондор интер савдо» МЧЖ ходими Муҳриддин Насруллаев (Энг фаол ёш транспорт ходими) ғолибликни қўлга киритиб, кейинги босқичга йўлланма олди. Шунингдек, «Энг яхши ишчи касб эгаси» ва «Муҳнат ҳуқуқи билимдони» танловлари ғолиблари ҳам аниқланди.

Ғолиб ва совриндорлар диплом ҳамда қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.

Истеъдодли ёшлар фаолиятига оид кўргазма ҳамда концерт дастури иштирокчиларда катта қизиқиш уйғотди.