[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт тест режимида ишламоқда

02.08.2016. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан меҳнат жамоаларида мустақиллигимизнинг 25 йиллигига бағишланган  “Ким эдигу, ким бўлдик, эртага қандай янги марраларни эгаллашимиз керак?” деган ғояни илгари сурган тарғибот-ташвиқот тадбирлари ўтказилмоқда.

Самарқанд вилоят касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси кенгашида ташкил этилган “Маънавият соати” да мамлакатимиз мустақиллигининг 25 йиллик тараққиёт йўли хусусида сўз юритилди.

Тадбирда иштирок этган Самарқанд давлат унверситети профессори Фарход Набиев, асрларга татигулик йиллардаги иқтисодий юксалиш, кенг кўламли бунёдкорлик, мамлакатимизнинг жаҳон ҳамжамиятида тутган ўрни хусусида муфассал тўхталди. Истиқлол берган имкониятлар, қўлга киритилган ютуқлар, шунингдек, “Ким эдигу, ким бўлдик” мавзуида иштирокчиларнинг эркин фикрлари, ёш авлод тарбияси йўлида амалга ошириб келинаётган  улкан ишлар алоҳида эътироф этилди.