[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт тест режимида ишламоқда

11.10.2016. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг еттинчи ялпи мажлисида сенаторлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан ишлаб чиқилган ва парламентга киритилган «‘Касаба уюшмалари, уларнинг ҳуқуқлари ва фаолиятининг кафолатлари тўғрисида’ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартишлар киритиш ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунини кўриб чиқди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

Амалдаги қонунга киритилиши назарда тутилган ўзгартиш ва қўшимчалар касаба уюшмалари фаолиятини тартибга солувчи қонун ҳужжатларини янада такомиллаштиришга, қонуннинг амалда қўлланиш амалиётини таҳлил қилиш натижасида аниқланган эскирган нормалар, қоидалар ва нуқсонларни бартараф этишга, фойдаланилаётган тушунчалар ва атамаларнинг бир хилда қўлланилишини таъминлашга, қонуннинг айрим нормаларини янги қабул қилинган қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқлаштиришга қаратилганлиги қайд этилди. Ҳозирги замон талабларини инобатга олган ҳолда, шу жумладан, якка тартибдаги тадбиркорлар ишлайдиган жойларда, шунингдек, тармоқлар ва ҳудудлар даражасида касаба уюшмалари ташкилотларини тузиш ва фаолиятини таъминлаш тартиби белгиланди. Касаба уюшмалари органларининг сайлаб қўйиладиган лавозимларига сайланиши муносабати билан ишдан озод этилган ходимларнинг меҳнат ҳуқуқларига риоя қилиш кафолатлари кучайтирилди. Ходимларнинг меҳнат ва ижтимоий ҳуқуқларини ҳимоя қилишда касаба уюшмаларининг ролини оширишга қаратилган бошқа ташкилий-ҳуқуқий механизмлар мустаҳкамланди.

Олий Мажлис Сенати аъзоларининг фикрича, ушбу қонуннинг қабул қилиниши ижтимоий-меҳнат соҳасида касаба уюшмалари фаолияти эркинлигининг кафолатланишини таъминлашга хизмат қилади, ҳуқуқни қўллаш амалиётини яхшилашга, ижтимоий-меҳнат соҳасида қонунийликни таъминлашга ҳамда жамоатчилик назоратини кучайтиришга кўмаклашади. Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.