[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт тест режимида ишламоқда

13.10.2016. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан Халқаро меҳнат ташкилоти (ХМТ) билан ҳамкорликда Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятлари меҳнаткашлари ҳамда касаба уюшма фаоллари учун семинар ташкил этилди.

Мазкур семинарда ХМТнинг Шарқий Европа ва Марказий Осиё давлатлари учун Бюроси бош мутахассиси Сергеюс Гловацкас иштирокчиларни “ХМТнинг Адолатли глобаллашув мақсадида ижтимоий адолат тўғрисидаги Декларацияси” билан батафсил таништирди.

Семинарда хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарда меҳнат муносабатларини тартибга солиш борасидаги ижтимоий мулоқот, меҳнат муҳофазасининг долзарб масалалари,  ходимларнинг ижтимоий-иқтисодий манфаатлари ҳимояси ва меҳнат ҳуқуқларининг таъминланишига оид масалалар муҳокама этилди. Мазкур масалалар юзасидан Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши ҳамда Сурхондарё вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси мутахассислари маърузалари тингланди.

Ўзаро тажриба алмашиш доирасида Қашқадарё вилоятидаги “Муборак газни қайта ишлаш заводи” масъулияти чекланган жамияти ва  Сурхондарё вилоятидаги “Жарқўрғон нефтни қайта ишлаш заводи” қўшма корхонаси бошланғич касаба уюшма ташкилотлари раисларининг мазкур корхоналарда ходимларнинг ижтимоий-иқтисодий манфаатлари ва меҳнат соҳасидаги ҳуқуқларини ҳимоялаш бўйича олиб борилаётган ишлар тўғрисида ўртоқлашдилар.