[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт тест режимида ишламоқда

14.10.2016. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг еттинчи ялпи мажлисида сенаторлар «Халқаро меҳнат ташкилотининг бирлашмалар эркинлиги ва касаба уюшмаларига бирлашиш ҳуқуқини ҳимоя қилиш тўғрисидаги 87-сонли Конвенциясини ратификация қилиш ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунини кўриб чиқди. Бу ҳақда ЎзА хабар берган.

Конвенция Халқаро меҳнат ташкилотининг 1948 йилги Бош Конференциясида қабул қилинган бўлиб, унда ходимлар ва иш берувчиларнинг ташкилотлар тузиш, шунингдек, бундай ташкилотларга аъзо бўлиш ҳуқуқи назарда тутилган. Конвенцияда ушбу ташкилотларнинг ўз уставлари ва маъмурий регламентларини ишлаб чиқиш, ўз фаолиятини ташкил этиш, ҳаракат дастурини тасдиқлаш ҳамда рўёбга чиқариш ҳуқуқлари назарда тутилмоқда. Бирлашиш ҳуқуқини чекловчи ёки унинг қонунчилик йўли билан амалга оширилишига тўсқинлик қилувчи давлат органлари аралашувидан ҳоли бўлиш кўзда тутилмоқда, ходимлар ва иш берувчиларнинг бирлашиш бўйича ўз ҳуқуқини эркин амалга оширишини кафолатловчи чора-тадбирлар ҳамда бошқа ҳуқуқлар қайд этилмоқда.

Сенаторларнинг фикрича, ушбу Конвенциянинг ратификация қилиниши ҳар бир кишининг ўзгалар билан эркин уюшма тузиш ҳуқуқини, шу жумладан, касаба уюшмаларини тузиш ва ўз манфаатларини ҳимоя қилиш учун касаба уюшмаларига аъзо бўлиш ҳуқуқини кафолатловчи 1948 йилги Бутунжаҳон инсон ҳуқуқлари декларациясида акс этган инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг умумэътироф этилган нормаларига Ўзбекистон содиқ эканлигининг исботи бўлади, шунингдек, халқаро ташкилотлар, энг аввало, Халқаро меҳнат ташкилоти билан конструктив муносабатларни ривожлантиришда муҳим омил бўлади. Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.