[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт тест режимида ишламоқда

01.11.2016. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси ташаббуси билан Андижон, Навоий ва Сурхондарё вилоятларида “Меҳнат муҳофазаси ва саноат хавфсизлиги” мавзусидаги семинарлар ўтказилди.

“Меҳнат шароитлари ва муҳофазасини яхшилаш бўйича 2015-2016 йилларга мўлжалланган ҳаракатлар дастури” доирасида ўтказилган мазкур семинарларда Федерация Кенгашининг меҳнатни муҳофаза қилиш бўлими мутахассислари, касаба уюшма фаоллари, худудий Меҳнат бош бошқармалари, Савдо-саноат палатаси ҳудудий бўлимлари, “Саноатгеоконтехназорат” Давлат инспекциясининг вилоят минтақавий инспекцияси, вилоят давлат санитария-эпидемология назорати марказининг меҳнат гигиена бўлинмаси, шунингдек, бошқа ҳамкор ташкилотлар вакиллари иштирок этди.

Тадбирда янги таҳрирдаги “Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг ходимлар учун муносиб меҳнат шароитларини яратишдаги аҳамиятига алоҳида тўхталинди. “Меҳнатни муҳофаза қилишда жамоатчилик назорати”, “Вилоятдаги ишлаб чиқариш объектларида саноат хавфсизлиги”, “Жамоатчилик назоратини намунали йўлга қўйган бошланғич ташкилот фаолияти”, “Ташкилотда меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича ишларни ташкил этиш” каби мавзуларда маърузалар тингланди. Бошланғич касаба уюшма ташкилотлари фаолияти ҳамда меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги муҳим жиҳатлар атрофлича муҳокама этилди. Иштирокчилар эътиборига меҳнатни муҳофаза қилиш хизматлари ҳамда меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича вакиллар фаолияти тўғрисида Федерация Кенгаши томонидан тайёрланган видеороликлар намойиш этилди.

Семинарлар доирасида меҳнат муҳофазаси ва ишлаб чиқариш объектларида саноат хавфсизлигини таъминлашга оид кўргазмалар ташкил этилди. Барча иштирокчилар меҳнат муҳофазаси бўйича ишлар намунали йўлга қўйилган “Уз Донг Жу Пейнт Ко” қўшма корхонаси, “Навоийазот” ва “Жарқўрғоннефт” АЖ корхоналари фаолияти билан яқиндан танишдилар.