[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт тест режимида ишламоқда

10.11.2016. Фарғона вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмасининг Хотин қизлар комиссияси томонидан корхона, ташкилотларда, шунингдек, нодавлат секторида меҳнат қилаётган, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик билан шуғулланаётган хотин-қизларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳимояси ва уларга яратилган меҳнат шароитлари ўрганилди.

Хусусан, яқинда комиссия аъзолари “QUBBO SHER ISLOM FAYZI”, “САРБАРОЙИМ”, “MATERIK KOINOT FAZO”, “КУРБОHОВА КАHИЗА” хусусий корхоналарида ҳамда “ОЛТИАРИҚ” МЧЖда бўлиб, ушбу ташкилотларда ишловчи хотин-қизларга яратилган меҳнат шароитлари билан танишдилар.

Ўрганиш натижаларига кўра иш берувчиларга хотин-қизларнинг дам олишлари ҳамда овқатланишлари учун қўшимча шароитлар яратиш, шунингдек, жамоа шартномаларида хотин-қизлар учун белгиланган қўшимча имтиёз ва кафолотлар ижросига эътиборни кучайтириш юзасидан тегишли тавсиялар берилди.