[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт тест режимида ишламоқда

No images found in the content.

14.11.2016. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан корхона, ташкилот ва муассасалардаги меҳнат жамоаларида “Биз келажак учун овоз берамиз” мавзусида туркум давра суҳбатлари ўтказилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш даврида турли соҳа ходимлари, айниқса, ёшларнинг сайлов жараёнларидан хабардорлигини оширишга қаратилган мазкур давра суҳбатларидан бири Сирдарё вилоятидаги “Сирдарёйўлревтранс” АЖда ўтказилди.

Дастлаб давра суҳбати иштирокчилари мамлакатимизда ҳуқуқий демократик давлат ва эркин фуқаролик жамияти барпо этиш, барча соҳаларни модернизация қилиш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар жараёнида фуқароларнинг ўз ҳохиш-иродасини эркин билдириши, сайлаш ва сайланиш бўйича конституциявий ҳуқуқларини тўлиқ таъминлаш борасида амалга оширилаётган тизимли ишлар билан таништирилдилар. Президент сайловига тайёргарлик кўриш даврида сайловчиларнинг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, бу жараёнда турли тармоқларда меҳнат қилаётган ходимларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш борасида олиб борилаётган ишларга алоҳида эътибор қаратилди. Иштирокчиларга миллий сайлов тизими, “Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида”ги Қонун, унга сўнгги йилларда киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар, сайловчиларнинг қонунларда мустаҳкамлаб қўйилган ҳуқуқ ва эркинликлари кенг тушунтирилди.

Шундан сўнг тадбир иштирокчилари сайловни юқори савияда, фаоллик билан ўтказиш борасида вилоятда олиб борилаётган ишлар билан таништирилди. Шунингдек, уларга сайлов участкаларида биринчи марта овоз бераётган ёшлар учун ташкил этилган овоз бериш  жараёнлари тўғрисида тушунтиришлар берилди.

Корхона ходимлари вилоятда жойлашган Ўзбекистон Республикаси Президентлигига сайлов ўтказувчи бир нечта сайлов участкаларида бўлиб, участка сайлов комиссиялари фаолияти билан таништирилди.

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши Матбуот хизмати