18.11.2016. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси республикамиз ҳар бир ҳудудида “Жамоатчилик қабулхоналари”ни ишга туширди.
Ушбу “Жамоатчилик қабулхоналари” орқали ижтимоий-меҳнат муносабатлари, меҳнат қонунчилиги соҳасида фуқароларга, шунингдек, фаолиятини энди бошламоқчи бўлган кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларига бепул ҳуқуқий ёрдам кўрсатилади. Бундан ташқари уларнинг ижтимоий-меҳнат соҳасига оид мурожаатлари тезкор равишда кўриб чиқилиб, амалдаги қонунчиликка мувофиқ ҳал қилиниши таъминланади.
Ҳурматли тадбиркор сиз ўз фаолиятингиздаги ижтимоий-меҳнат соҳасига оид масалалар бўйича бепул маслаҳат олиш учун Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг 1092 Ишонч телефонига мурожаат қилишингиз мумкин.
Мазкур телефон рақами орқали ҳар бир мурожаатчи ўзи яшаб турган ҳудудда жойлашган “Жамоатчилик қабулхоналари”га уланиб, тегишли жавоб олиш имконига эга.